Рум подшоҳларига мусулмон амирларининг иззат ва қувват билан юборган мактублари.
Холид ибн Валиднинг Форс ҳокимларига юборган мактуби.
Форс мажусийлари бир неча марта мусулмонларга ҳийла қилиб такаббурлик қилишгандан кейин Форсларга адаб бериб қўйиш учун Ироққа йўл олди. Етиб боргач форс ҳокимларига мактуб йўллади. Унда шундай дейилган эди.
بسم الله الرحمن الرحيم.
Мусулмонлар қўмондони Холид ибн Валиддан форс ҳокимларига:
Ҳидоятга эргашганларга салом.
Сизларнинг давлатларингизни тарқатган, мулкларингиздан маҳрум қилган, ҳийла-ю режаларингизни пучга чиқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Сизлардан ким бизнинг қибламизга юзланиб намозимизни ўқиса, биз сўйган жонлиқларни ҳалол деб еса у мусулмондир. Биз унданмиз у эса биздандир. Аммо баъд:
Менинг бу мактубим сизларга етиб бориши билан менга жавоб ҳати юборинглар. Бизнинг ҳимоямизга ўтинглар, жизяга рози бўлинглар! Агар бу шартларга рози бўлмасангиз Ундан ўзга Илоҳ бўлмаган Зотга қасам ичиб айтаманки сизларнинг устингизга сизлар ҳаётни қандай яхши кўрсанглар ўлимни шундай яхши кўрадиган қавм билан бостириб бораман.
Ҳидоятга эргашганларга салом!
Эх бу умматнинг аждодлари қандай эдию, авлодлари қандай ҳолатга тушди😥
@aqidavafikr@Islomiy_fikr