АПТЕЧКА


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Препаратларни яхши билмайдиган
шифокор - қуролсиз жангчига ўхшайди.
t.me/Ahror_Akmalovich 👈 телеграм
https://www.instagram.com/dr_ahror_akmalovich_95 👈 инстаграм

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Нейролептик - серотонин + дофаминоблокатор.

#Кетап - кветиапин 25 мг

🛑 Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали психоз
Шизофрения

🛑 Механизм

Дофамин - д² Серотонин - 5 HT ретсепторларини блоклайди. Дофамин ва серотонинни вазифалари жуда кўп ҳаммасини ёзиб утирмадим. Хуллас қисқа қилиб бу препарат мияни тормозлайди.

Н¹ ретсепторларини блоклаш орқали тинчлантиради, уйқу чақиради.

🛑 Дозалаш


18 ёшдан катталар учун : кунига 25-300 мг таблетка 1-2 махал. Даво курси невропатолог ёки психотерапевт томонидан белгиланади. 1 ойдан 6-12 ойгача давом этиши мумкун

🛑 Қарши кўрсатма

Эритромитсин бн бирга қўллаш.
Кветиапинга аллергия.
Хомиладорлик ва лактатсия даврида.
18 ёшгача болаларда.

🛑 Аналоглари

Квентиакс
Кетелепт
Тереквин
Кветиапин

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Фитопрепарат с диуретическим, литолитическим и противовоспалительным действием

#Цистон - табиий  ўсимликлар экстракт комплекси.

🛑 Қўлланилиши.

Цистит.
Пиелонефрит.
Уретрит.
Фосфат ва оксалат тошларини эритишда.
Кристаллургия.
Сийдик тош касалликлари.

🛑 Механизм

Сийдик таркибида ишқорийликни нормаллаштириш орқали кичик кристалларни бир бирига ёпишиб тош хосил қилишига йул қўймайди. pH баланд бўлса ҳам паст бўлса ҳам тош ҳосил бўлиши осонлашади нормада бўлиши керак.

Цистон таркибидаги табиий ўсимлик экстрактлари туғридан тўғри бактерия қобиғини шикастлаб уларни ўлдиради.

Фильтрацияни кучайтириб сийдик хайдайди.

🛑 Дозалаш.

Кунига 2 та таблеткадан 2-3 махал 5 ой овқатдан 1 соат кейин.

🛑 Қарши кўрсатма.

6 ёшгача болалар.
Препаратга аллергия.

🛑 Аналоглари.

Цистонурин.
Роватинекс.
Нефростен.

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Противогрибковый препарат

#Эрбинол - тербинафин гидрохлорид 1%

🛑 Қўлланилиши

Замбуруғ сабаб келиб чиққан тери касалликларда.
Тери кандидози.
Дерматомикоз.

🛑 Механизм

Замбуруғлардаги эргостерол номли ёғ табиатга эга бўлган моддани ишлаб чиқарилишини блоклайди. Бу модда замбуруғ хужайра мембранаси бутунлиги ва функсионал барқарор ишлашига жавоб беради. Эргостерол блоклангани эвазига замбуруғ хужайраси нобуд бўлишни бошлайди.

🛑 Дозалаш

12 ёшдан катталар:
Зарарланган тери тозаланади ва қўритилади. Крем суртилгандан кейин бинт билан ўраб қўйилади. Кунига 1-2 маҳал 1-2 хафта давомида.

🛑 Қарши кўрсатма

12 ёшгача болалар
Тербинафинга аллергия

🛑 Аналоглари

Тербизил
Бинафин
Терфалин
Ламизил
Миконорм
Тербикур

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


#Флутинекс - флутиказон пропионат 50 мг.

🛑 Қўлланилиши

Мавсумий ёки йил давомида аллергик ринитни олдини олиш ва даволаш.

🛑 Механизм

Простагландинларни камайтиргани эвазига маҳаллий яллиғланиш ва шишни камайтиради.

Лейкотринларни блоклагани эвазига яллиғланиш жараёни тухтайди. яллиғланишни бошлаб берадиган нейтрофил ва базофилларни камайтиргани эвазига.  Махаллий қон томирлар деворида ўтказувчанликни камайтириб шишни камайтиради. Лейкотринлар камайса аллерик жараёнда қатнашувчи гистамин ҳам блокланади.

🛑 Дозалаш

4-12 ёш учун хар бир бурун тешигига кунига 1 марта эрталаб 1 та дозадан 50 мкг сепилади 7 кун.

12 ёшдан катталар учун: хар бир бурун тешигига 2 та дозадан 1 махал эрталаб 200 мкг дан сепилади 7 кун.

🛑 Қарши кўрсатмалар:

Флутиказон пропионатга аллергия.
4 ёшгача болалар.

🛑 Аналоглари

Авамис
Флутел
Монекс
Назонекс

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Глюкокортикостероид


Антибиотик группы производных фосфоновой кислоты

#Урофос - фосфомицин динатрий 3 гр.

🛑 Қўлланилиши

Цистит.
Уретрит.
Сийдик юллари бактериал касалликлари.
Салпингит.
Холангит.
Холисистит.
Эндометрит.
Бактериал менингит.
Бактериал эндокардит.
Перитонит.
Сурункали пиелонефрит
Пастки нафас юллари инфексиялари.
Сийдикда бактерия купайиши.

🛑 Механизм

Грам манфий ва грам мусбат бактерияларга таьсир қилувчи кенг спекторли антибиотик. Тўғридан тўғри бактерия қобиғини эритади. Бактериялар кушандаси.

🛑 Дозалаш

12 ёшдан катталар учун: 1 та пакет кукун 50 мл сувга эритилади овқатдан 1 соат олдин ичилади. 1 кунда 1 махал максимум 1-2 кун.

🛑 Қарши кўрсатма

Фосфомицинга аллергия.
Гемодиалез.
Лактатсия даври.
Ўткир буйрак етишмовчилиги.
12 ёшгача болалар.

🛑 Аналоглари

Фосфомед
Урафос
Урфосин
Монурал
Фосфоцинео
Экофомурал
Монуфосцин

https://www.instagram.com/dr_ahror_akmalovich_95 👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Антидепрессант

#Амитриптиллин - 10-25 мг

🛑 Қўлланилиши.

Уйқусизлик
Депрессия
Наркомания
Мия органик шикастланиши
Шизофрения
Мигрен
Неврологиқ оғриқ
Тунги энурез
Стресли ошқозон ичак яра касалликлари
Уйқу бузилиши

🛑 Механизм

Н¹ гистамин ретсепторларини блоклаш орқали тинчлантиради ва уйқу чақиради.

Синапс бўшлиғида серотонин ва норадреналин миқдорини ошириш орқали кайфият, уйқу ва оғриққа жавоб берувчи бош мия марказларини активлайди.

🛑 Дозалаш

6-10 ёш учун: 10-20 мг кунига 1 махал уйқудан олдин 1-3 ой.
11-16 ёш : 25-50 мг кунига 1 махал уйқудан олдин 1-3 ой.
16 ёшдан катталар: 25-300 мг уйқудан олдин кунига 1 махал 3 ой.

Касаллик белгилари юқолиб бошлаганда доза кун ўтган сари камайтириб борилади.

🛑 Қарши кўрсатма

Миокард инфаркти
Алкоголдан захарланиш
Ёпиқ бўрчакли глоукома
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
6 ёшгача болалар.
Амитриптиллинга аллергия.

🛑 Аналоглари

Саротен
Амитриптиллин гидрохлорид

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Противомикробные препарат

#Метронидазол 0.5% 5 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Тери лешманиози.
Операциядан кейинги бактериал инфексияни олдини олиш учун.
Гастрит ва 12 бармоқли ичак яра касалликларида Н.пилори учун.
Уритрит.
Сепсис.
Қорин бўшлиғи ва тос азолари инфексиялари.
Тери ва юмшоқ тўқима инфексиялари.
Менингит.
Вагинит.
Пневмония.
Бактериал эндокардит.
Бачадон найлари ва тухумдон яллиғланиши.

🛑 Механизм

Бактерия днк си структурасини ўзгартириб купайишини тўхтатади...

🛑 Дозалаш

12 ёшгача болалар: 7.5 мг/кг кунига 1-2 махал 5-7 кун в/в.

Мисол учун бемор вазни 20 кг.
20 кг × 7.5 мг = 150 мг
150 мг : 5 мг = 30 мл

12 ёшдан катталар учун: 500 мг яни 100 мл 1 кунда 1-2 махал 5-7 кун в/в.

🛑 Қарши кўрсатма

Эпелепсия
Хомиладорликнинг дастлабки 3 ойлиги.
Лактатсия даври.
Жигар етишмовчилиги.
Лейкопения.
Амокситсиллин бн бирга қўллаш.
Метронидазолга аллергия.

🛑 Аналоглари

Метрогил
Метрид
Метресса
Трихопол
Эфлоран
Метралин
Эмигил

https://www.instagram.com/dr_ahror_akmalovich_95 👈

t.me/aptechka_sampi 👈


#Спарк - мебеверин гидрохлорид 200 мг

🛑 Кулланилиши

Ичакда майатниксимон ва перестатик харакат бузилганда
Ошқозон ичак спазмларида

🛑 Механизм

Хазм тракти силлиқ мушакларини спазмини камайтиради. Қандай қилиб ? Хужайра мембранасидаги кальсий каналларини блоклайди. Бошқа жойларда хам силлик мушаклар борку уларга хам тасир қилиб нормал функсияни бузиб юбормайдими деган савол туғилиши мумкин сизда. Жавоб фақат махаллий танлаб тасир кўрсатади.

🛑 Дозалаш

18 ёшдан катталар учун: 1 та капсуладан 2-3 махал овқатдан олдин  5 кун дан 1 ойгача.

🛑 Қарши курсатма

Хомиладорликнинг дастлабки 3 ойлигида.
18 ёшгача болалар.
Мебеверинга аллергия.

🛑 Аналоглари

Дюспаталин
Спарекс
Мебеверин
Ниаспам
Аспазмин

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Миотропный спазмолитик


Противодиарейный симптоматический препарат

#Лоперамид - лоперамид гидрохлорид 2 мг.

🛑 Қўлланилиши.

Диареяни симптоматик даволаш.

🛑 Механизм

Ичак деворида жойлашган моторика ва секретсия ажралишига жавоб берувчи ретсепторларни блоклайди. Натижада ичак харакати ва секретсия ажратиш функсияси пасаяди. Диққат бактериал, вирусний ва паразитлар сабаб диареяда лоперамид ичмаган мақул сабаби диарея хам бир организмнинг ҳимоя механизми ўзини ўзи тозалайди организм

🛑 Дозалаш.

6 ёшдан 12 ёшгача : 1 та таблеткадан 3-4 махал 1 кун.

12 ёшдан катталар учун: 2 та таблеткадан 3-4 махал 1 кун давомида.

🛑 Қарши кўрсатма

6 ёшгача болаларда.
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
Лоперамидга аллергия.
Лактаза етишмовчилиги.
Глюкоза ва галактоза малобсорбсияси.
Ичак тутилиши.
Колит.
Энтероколит.

🛑 Аналоглари

Диара
Лоперамид

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


#Зилт - клопидогрел 75 мг

🛑 Қўлланилиши

Тромб хосил бўлишини олдини олиш.
Миокард инфарктидан кейин.
Ишемик инсултдан кейин.

🛑 Механизм

Тромбоцитлар бир бирига ёпишиб тромб хосил қилишини олдини олади. Қандай қилиб ? Тромбоцитларда жойлашган аденозин дифосфат ретцепторларини блоклайди. Тромбоцитлар айнан шу ретцепторлар орқали бир бири билан боғланади. Натижада тромб хосил бўлиши олди олинади.

🛑 Дозалаш

Кунига 1 та таблеткадан 1 махал эрталаб овқатдан 1 соат кейин. Даво курси индивидуал тарзда шифокор томонидан танланади. 28 кундан 6 ойгача бўлиши мумкун.

🛑 Қарши кўрсатма

18 ёшгача болалар.
Клопидогрелга аллергия.
Ошқозон яраси.
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
Ички қон кетиш.

🛑 Аналоглари

Тромбонет
Плавикс
Инстаклоп
Плагрил
Лопигрел
Клопидекс
Клевекс ултра
Эритромб

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Антиагрегант


Антогонист лейкотриеновых рецепторов

#Куленто - монтулекаст 10 мг

🛑 Қўлланилиши

Мавсумий аллергик ринитни симптоматик даволашда.
Бронхоспазмни олдини олиш учун.
Бронхиал астмани олдини олиш ва даволаш учун.

🛑 Механизм

Лейкотрин ретсепторларини блоклайди. Натижада яллиғланиш жараёни секинлашади фаол эозинофиллар ва нейтрофилларни камайиши хисобига. Бронхлар кенгаяди. Бронхларда шиллиқ ишлаб чиқарилиши камаяди. Аллергик симптомлар - шиш, қичишиш ва қизариш камаяди.

🛑 Дозалаш

15 ёшдан катталар учун: 1 кунда 1 махал 1 та таблетка 10 мг уйқудан олдин қабул қилинади. Даво курси индивидуал шифокор томонидан танланади 14-28 кундан бир неча ойгача давом этиши мумкун.

15 ёшдан кичкина болалар учун 4-5 мг кичик дозаларда  ишлаб чиқарилади.

🛑 Қарши кўрсатмалар

15 ёшгача болалар
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
Монтулекастга аллергия

🛑 Аналоглари

Бризези
Синглон
Диронест
Люкамонт
Акмонт
Митека
Экалуст
Монтел

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


#Мезатон - фенилефрин гидрохлорид 1 % 10 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Артериал гипотензия - қон босими тушганда.
Қон томир етишмовчилигида.

🛑 Механизм

Альфа 1 адреноретсепторларни стимуллайди, натижада қон томирлар тораяди, қон босими ошади.

🛑 Дозалаш

15 ёшдан катталар учун: 0.1-1 мл кунига максимум 2-3 марта. в/м ёки тери остига.
Венадан юборишда 20 мл натрий хлор 0.9% эритма билан суюлтириб секин юборилади.

🛑 Қарши кўрсатма

Фенилефринга аллергия
Гепертрофик обструктив кардиомиопатия.
15 ёшгача болаларда эхтиёткорлик бн қўлланилади.

🛑 Аналоглари

Фенилефрин гидрохлорид.

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Альфа адреномиметик


#Кейвер - декскетопрофен 2.5 % 25 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Буйрак санчиғи
Операциядан кейинги оғриқ
Тиш оғриғи
Травмадан кейинги оғриқ
Невралгия
Таянч-харакат тизимида оғриқ ва яллиғланиш жараёнида.

🛑 Механизм

Циклооксигеназа ферментини блоклайди. Циклооксигеназа бўлмаганидан кн простогландинлар хосил бўлмайди. Простогландинлар оғриқ, иситма, шиш ва яллиғланиш жараёнида қатнашувчи асосий воситачилар хисобланади. НПВС шу занжирни узиб қуяди жараён тўхтайди.

🛑 Дозалаш

18 ёшдан катталар учун: 50 мг кунига максимум 3 марта хар 8 соатда 2 кун в/м. 20 дақиқада тасир кучи бошланади.

Вена ичига юбориш учун 50 мг - декскетопрофен 100 мл натрий хлор 0.9% эритмаси билан суюлтириб 30 дақиқа давомида юборилади.

🛑 Қарши кўрсатма

18 ёшгача болалар
Ҳомиладорлик ва лактатсия даври.
Бронхоспазм.
Декскетопрофенга аллергия.
Ҳазм тракти яралари.
Ҳазм трактидан қон кетишда.
Бошқа оғриқ қолдирувчи НПВС препаратлар билан бир вақтда қўллаш.
Оғир юрак ёки буйрак етишмовчилигида.

🛑 Аналоглари

Сертофен
Роталфен
Дексалгин
Алдегин
Зум-25

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


НПВС


#Платифиллин - 0.2% 2 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Пилороспазм
Холесистит
Ичак коликаси
Буйрак санчиғи
Сафро коликаси
Бронхиал астма
Артериал гипертензия
Кўз касалликларида қорачиқни кенгайтиришда.

🛑 Механизм

М холиноретсепторларига ацетилхолин боғланишини блоклайди. Бу орқали - бронхлар кенгаяди, силлиқ мушаклар тонуси пасаяди, қон томирлар кенгаяди, симпатик нерв системаси ишини кучайтиради, сўлак, шиллиқ, меда ва бронх секретсия махсулотлари ажралиши қамаяди...

🛑 Дозалаш

1-5 ёш учун: 0.015 мл/кг 1-2 махал тери остига. 10-20 кун.
6-10 ёш болалар учун: 0.0125 мл/кг 1-2 махал тери остига 10-20 кун.
11-14 ёш учун: 0.01 мл/кг 1-2 махал тери остига 10-20 кун.

Катталар учун: 1-2 мл 2 махал тери остига 10-20 кун.

🛑 Қарши кўрсатма.

Платифиллин таркибига аллергия.
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
1 ёшгача болалар.

🛑 Аналоглари

Платифиллин гидротартрат

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


М холиноблокатор

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.