Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️
❓Менда 3-4 кундан бери нафас етишмаслиги кузатиляпти, аммо йўтал ва иситма йўқ. Рентген текширувида ўпкамда ҳеч қандай асорат йўқлигини айтишди. Нима қилсам бўлади?
➖ Нафас етишмаслик ҳолати турли касалликларнинг оқибати сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
🗣 Бу нафас тизими, юрак-қон-томир аъзолари, эндокрин тизим, ҳаттоки асаб тизими касалликларида ҳам бундай ҳолат бўлиши мумкин. Касалликларни бир-биридан фарқлаш учун эса шифокор маслаҳати ва қўшимча текширувлар зарур бўлади. Ташхис аниқлангандан сўнг даво муолажаларини даволовчи шифокор тавсия қилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Менда коронавирус аниқланди, уй шароитида даволаняпман. Вирусдан буткул халос бўлганимни, тузалганимни қандай билишим мумкин?
➖ Мурожаатингиздан кўриниб турибдики, Сиз коронавирус касаллигининг енгил шакли билан оғригансиз. Шунинг учун ҳам уйда даволаниш тавсия қилинган.
🔎 Тузалганлик ҳолатини субъектив — яъни сизнинг умумий ҳолатингизнинг яхшилангани, симптомларнинг йўқлиги билан биргаликда объектив — яъни шифокор кўригида тана аъзоларида ҳеч қандай салбий ўзгариш йўқлиги ҳамда лаборатор — яъни тест топширганингизда коронавирус аниқланмагани орқали билишингиз мумкин. Шунингдек, иммунологик жиҳатдан антитаначалар шакллангани орқали ҳам билиш мумкин.
〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак?
➖ Касал бўлмаслик учун унинг олдини олиш, яъни профилактика зарур.
✅ Биринчи навбатда иммунитетнинг юқори бўлишига эришиш, бунинг учун организмни чиниқтириш, гигиеник қоидаларга ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш (тўғри овқатланиш тамойилига амал қилиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан воз кечиш, руҳий хотиржамликка эришиш) зарур.
Тўғри овқатланиш:
🥗 кунига камида 4-5 маҳал овқат истеъмол қилиш,
🍶 таркибида ёғ, туз, шакар миқдори кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлардан тийилиш,
🥤 кучли газланган рангли ҳамда энергетик ичимликлардан воз кечиш,
🍏 кунига 400 гр. дан кам бўлмаган миқдорда хом ҳолдаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш,
🥛 овқатнинг бир хилда бўлишидан чекланиб, рационга гўшт маҳсулотлари билан бир қаторда албатта сут ва қатиқ маҳсулотлари, дуккакликлар, кўкатларни қўшиб истеъмол қилиш зарур.
🧄 Шунингдек, грипп мавсумида пиёз, чеснок ва лимоннинг ҳам алоҳида ўрни борлигини унутмаслик керак.
Шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан чекланиш, кўчага чиққанда ҳимоя воситаларидан тўғри ва тўлиқ фойдаланиш талаб этилади.
@aoka_uz