Маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова умумтаълим мактабларда янги ўқув йили таълим жараёни борасидаги саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Янги ўқув йилида дарсликлар фақат анъанавий тарзда ўқийдиган ўқувчилар учун берилиб, онлайн тарзда ўқийдиган ўқувчилар дарсликлардан электрон шаклда фойдаланишаркан, шу ростми?
🔹Йўқ, барча ўқувчилар дарсликлар билан ҳар йилдаги каби бирдай таъминланади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ота-она фарзандини уйда онлайн ўқитишни хоҳласа қаерга мурожаат қилиши керак?
📢Ота-она фарзандини масофавий таълим шаклида ўқитиш қарори ҳақида ўқитувчисини огоҳлантириши кифоя бўлади.
❌Бунинг учун ота-онадан ҳеч қандай ёзма ҳужжат талаб этилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Фарзандимни мактабга спорт формасида юборсам бўладими?
🔘Ўқувчининг мактабга кийиб борадиган либоси мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этиши керак.
⛔️Мазкур қоидаларга кўра мактабга спорт либосида келишига йўл қўйилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Анъанавий таълим олаётган ўқувчини исталган вақтда онлайн таълимга ёки аксинча онлайн ўқиётган ўқувчини анъанавий таълимга ўтказиш мумкинми?
✔️Ҳа, бу жараён ўқитувчини огоҳлантирган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қандай ҳолатда мактаб ёки синф хонаси карантинга олиниши мумкин?
🚿Битта синфда 3 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган тақдирда синф Санитария эпидемиологик осойиштлик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.
🌀Жами синфлар сонидан ёки ўқитувчи-ходимлар жами сонидан 10 фоизида тест натижалари ижобий натижани кўрсатганда мактаб карантинга олинади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Пандемия шароитида мактабда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш учун шароит бўлмаса қандай йўл тутилади?
⚡️Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бирор мактаб санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди деб топилса, ушбу мактабда анъанавий таълим бошланишига йўл қўйилмайди, яъни ўқувчиларнинг таълим олиши масофавий тарзда амалга оширилади.
@aoka_uz
#abituriyent2020