Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓ОТМларда юқори курслар учун дарслар қачон бошланади? Ўқиш талабалар учун онлайн бўладими?
🧑🏻💻Барча олий таълим муассасаларида 2-4 курс талабалари учун ўқиш масофавий таълим шаклида бугун, 2 сентябрь куни бошланди.
📝Шунингдек, бугун республика миқёсида Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ҳамда ижодий имтиҳонлар бошланди.
🔰Ўқишга қабул қилинган 1 курс талабалари ўқишини жорий йил 2 октябрь санасидан бошлаш режалаштирилган.
📲Ижтимоий тармоқларда вазирлик телеграм каналида «Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди», - деган хабар кечаси жойланган деган эътирозли фикрлар тарқалди.
❗️Вазирлик томонидан 2 сентябрь куни ўқиш бошланиши жорий йил июнь ойидан буён қайд этиб келинмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Лицейларда ўқишлар онлайн олиб бориладими?
📌Академик лицейларда фақат 1 ва 2 курс ўқувчилари таҳсил олади.
👩🏻💻Академик лицейларда, олий таълим муассасалари сингари бугун, 2 сентябрдан расман ўқиш масофавий шаклда бошланди.
🔎Академик лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Натижалар таҳлил қилинди.
📢Жорий йил 7 – 14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1 курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади.
🌐Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм канали ва расмий веб-сайтини кузатиб боришингиз сўралади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓ ОТМ ётоқхоналари ҳали ҳам касаллар даволанмоқдами?
🛏 Жами 19 512 та ўринли 77 та ТТЖ захирага берилган.
🔺Бугунги кунда 6247 ўринли 26 та ТТЖларда карантинга олинган фуқаролар, тиббиёт ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жойлаштирилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Магистратурага тестларни таянч ОТМлар тузади ва махфийлик кафолатланади дейишди. Шу махфийлик қандай амалга оширилади. Таянч ОТМдагилар тестларни сотмаслигига қандай кафолат бор?
Маълумки, магистратурага қабул жараёнидаги синовлар хорижий тил ва мутахассислик фани, илмий-педагогик лаёқатни ҳамда IQ даражасини аниқлашга қаратилган тестларни ўз ичига олган имтиҳонлардан иборат.
☝️Мутахассислик тестлари фақатгина таянч олий таълим муассасалар томонидан ТАЙЁРЛАНМАЙДИ. Тегишли барча ОТМлари томонидан тайёрланган тестлар аралашган ҳолда берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓ОТМда дарслар анъанавий тарзда ўтказиладиган бўлса ва талаба COVID-19 билан касалланса, у онлайн тарзда дарсларга қатнашса бўладими?
🦠COVID-19 билан касалланган талабаларнинг ўқишда иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги унинг соғлиги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, шифокорлар томонидан якка тартибда белгиланади.
@aoka_uz
#abituriyent2020