❗️Кислород берувчи аппаратлар, ПЗР-тест, МСКТ бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилувчи янги телеграм-бот ишга туширилди
Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
📌 14 июлдан 1 августга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 108 755 та мурожаат келиб тушган;
📌 Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 194 214 та эҳтиёжманд оилага хайрия ёрдамлари кўрсатилган;
📌 ҳозирда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларидаги жами 3 060 нафар волонтёр ёшлардан 682 нафари “Call-марказ”ларда аҳоли мурожаатларини қабул қилишга ҳамда 2 378 нафари хонадонларга маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашмоқда;
📌 Бугун 2 август соат 14:00 га қадар мазкур платформа орқали 2750 га яқин кўнгиллилар рўйхатдан ўтди ва малакали мутахассислар томонидан уларни ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.
📌 Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интернет тармоғида volontyor.uz платформаси ишга туширилди. Мазкур платформа орқали республикамиздаги барча инсонлар кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти пайдо бўлди.
〰️〰️〰️〰️〰️
✅ Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қайси клиникаларда МРТ ва МCКТ ускуналари борлиги, қайси ҳолатда клиникага мурожаат қилиш мумкинлиги, туман кесимида энг яқин ва фаолият юритаётган клиникалар ҳақида батафсил маълумот бера оладиган (71) 200 17 20 Call-Маркази фаолият олиб бормоқда. Марказда 12 нафар Ёшлар ишлари агентлиги кўнгилли ёшлари фаолияти йўлга қўйилди;
✅ телеграм ижтимоий тармоғи орқали @Shifoline_bot ишга туширилди. Мазкур ботнинг вазифаси Тошкент шаҳрида жойлашган МСКТ, ПЦР, кислород берувчи аппаратлари бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилишдан иборат;
✅ пойтахтимиздаги Ёшлар марказида фаолияти йўлга қўйилган 1105 қисқа рақамли Call-Mарказида жами 40 нафар малакали шифокор, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ходимлар ва Ёшлар ишлари агентлигининг кўнгилли ёшлари фаолият олиб бормоқдалар. Мазкур Call-марказга 17 кун ичида 76894 та мурожаат келиб тушди ва малакали мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб мурожаатчиларга тегишли тавсиялар берилди.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг