Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️Республикамиздаги мавжуд лабораторияларда шу кунга қадар 78 906 та намуна COVID-19 коронавирус инфекциясига текширилди.
🦠 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган Штаб томонидан ушбу касалликнинг эпидемиологик суриштирув ишлари ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ яратилган бўлиб, қайд қилинган барча ҳолатлар электрон дастурга киритиб борилмоқда.
Беморлар билан боғлиқ бўлган ҳолатлар, ушбу касаллик кимдан юққан, кимларга юқиш хавфи бор, шуларни ўрганиб, касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича барча тадбирлар амалга оширилмоқда.
‼️ Электрон дастурда бемор қайд қилинган кундан бошлаб, унинг паспорт маълумотлари, иш жойи, касаллик белгилари дастлаб намоён бўлган кундан бошлаб у билан мулоқотда бўлган кишилар рўйхати шакллантирилади.
🌀 Оила аъзолари, фаолияти давомида ҲАЁТ МАРШРУТИ чизиб чиқилиб, касаллик юқиши мумкин бўлган фуқаролар аниқлаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Бунда бизга ИИВ, прокуратура органлари ва бошқа хизматлар ёрдам бермоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
✔️ Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 84,281 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.
Улардан 63 951 нафар фуқаро уй шароитида, 21 780 нафар фуқаро 202 та муассасада стационар шароитда карантинга олинган.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники