Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Карантинда сақланаётган шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор бошқа шахс аниқланса, қолган шахсларнинг карантин муддати нима бўлади?
❗️Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлиб, карантинда сақланаётган шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор бошқа шахс аниқланса, у ГОСПИТАЛГА олинади ҳамда қолган шахслар учун карантин муддати ҚАЙТАДАН БОШЛАНАДИ.
📎 Асос — Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги № 176-сон Қарори билан "Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низом.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Хайрия ёрдамлари фақат Тошкент шаҳрида яшовчилар учунми? 1197-рақамига телефон қилдим, у ерда менга фақат Тошкент шаҳри учун, деб айтишди. Тошкент вилояти Тўйтепа туманида яшайман. Ногиронман, 2 нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим ишламайди. 700 минг сўм пенсия билан қандай яшай?
❗️Йўқ, фақат Тошкент шаҳри учун ЭМАС! Республикаса махсус комиссиясининг қарорига биноан якка тартибдаги хайрия акциялари жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча ТЎХТАТИЛГАН.
Эндиликда хайрия акциялари марказлашган тартибда “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказ”лари орқали амалга оширилмоқда.
✔️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ҳокимликлар билан биргаликда жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади.
☎️ Марказлар ҳар бирининг алоҳида телефон рақамлари ҳам мавжуд. Тошкент вилоят марказининг телефон рақами: 99-693-07-77, 93-919-99-09.
📎 Шунингдек, Телеграм мессенжерида "Asl kuch birlikda" канали ҳам фаолият юритмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Давлат ташкилотида ишлайман. 16 мартдан боғчаларга таътил берилгани учун фарзандимга қараш учун иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътили олгандим, таътим муддати тугашига 4-5 кун қолди, унгача боғчалар очилмаса, мен нима қиламан? Фарзандимга ким қарайди?
❗️Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши давом этиши муносабати билан ходимнинг меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, иш берувчи номига муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш ёки масофавий иш усулига вақтинча ўтказиш бўйича ариза ёзилади.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники