Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Халқ таълими вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Онлайн дарслар эфир вақти 3-4 фарзандли оилалар учун ноқулай бўлмоқда. Уйда телевизор битта, дарслар бир пайтда бошқа каналларда узатилади.
Такрорий эфир учун эса болалар кун бўйи телевизор тагида ўтиришига тўғри келяпти. Шунингдек, чекка ҳудудларда интернет сифатида муаммо бор.
Шу сабабли синфлар кетма-кетлигини ўзгартириш, масалан, 1-2-3... каби эмас, балки аввал тоқ, кейин жуфт сонли синфлар дарси эфир сеткасига жойланса, ҳамма учун қулай бўлар эди. Нима дейсиз?
❗️Авваломбор, таклифларингиз учун катта раҳмат! Таклифингизни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ижодкорлари билан муҳокама қилиб, келгуси эфирларда инобатга олишга ҳаракат қиламиз.
Шу билан бирга, берилган таклиф баъзи оилаларга тўғри келиши, лекин бошқа оилаларга ноқулайликлар яратиши мумкин.
Ўз вақтида кўриш имкони бўлмаган ёки 2-3 нафар фарзанди бўлган оилалар учун барча дарслар соат 17:00 дан бошлаб такроран эфирга узатилмоқда, қолаверса, дарсларни:
➖ https://www.youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi
➖ https://mover.uz/channel/uzeduuz/
➖ https://t.me/uzeduonlinemaktab
каби ижтимоий тармоқ каналлари орқали ҳам кўришингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Шу йил фарзандим 1-синфга чиқиши керак. Мазкур вазиятда нима қилишим лозим? Фарзандимни навбатга қўйишим керакми?
❗️Болаларни мактабга қабул қилиш масаласи бўйича қонунчилик ҳужжатларига кўра, мактабларга қабул — июнь-август ойларида ташкил этилади. Июнь ойига қадар ҳали вақт бор. Карантин муддати бу вақтга қадар якунланса, қабул ўрнатилган тартибда ташкил этилади. Карантин муддати чўзилса, тегишли ташкилотлар билан қабул тартибига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилади.
Ҳозирда Сизга фарзандингиз мактабгача ёшдаги болалар учун тайёрланаётган дастурларни "Болажон" телеканали орқали кузатиб боришини тавсия этамиз.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники