#Биласизми
ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ НЕФТ КОНИ ҚАЧОН ВА ҚАЕРДА ТОПИЛГАН?
Ўзбекистон нефт ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Нефт ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш ишлари 1885 йилдан бошланган.
Аслида милоддан аввалги 4-асрда Искандар Зулқарнайн ва унинг лашкарлари Марказий Осиёга юриш қилганда, бу ўлкада «қорамой»ни учратганлар, аммо ундан қандай фойдаланишни яхши билишмаган.
1898 йилда муҳандис С.А. Ковалевский бошчилигида бир гуруҳ рус тадбиркорлари Чимён (Фарғона водийси) қишлоқларида нефт конларини қидиришга киришдилар. Улар 1901 йилда 1-қудуқни пармалашга киришиб, 1904 йил 278 метр чуқурликдаги нефт қатламини очишга эришдилар. Бу қудуқ суткасига 130 тонна нефт бера бошлади. Шу кон асосида «Чимён» нефт жамияти тузилди.
Шунингдек 1901 йилда Мойлисойда 168 метрдан нефт отилиб чиққан, суткасига 25 тонна нефт берган. 1903 йилда шу асосда корхона ташкил этилган. 1907 йилда Чимён ёнидаги Ёрқўтонда нефт қудуғи пармаланиб, 1910 йилда ишга туширилган.
Каналга уланиш👇
https://t.me/ao_uzbekneftegaz