Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЕРУНИЙ ТУМАНИДАН МУРОЖААТ ТАҲРИРСИЗ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА
Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилишини ва расмий муносабат билдирилишини сўраймиз.
🦅 ANTIKORRUPSIYA
Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири КОЖАБАЕВА ГУЛИСТАН
ТАЛАСБАЕВНА ва вазирликда Коррупцияга қарши курашиш комплеанс назорати ходимига.
Беруний тумани 22-мактабдаги ички муҳитнинг носоғломлиги туфайли ўқувчилар қийналишаётганини биласизларми?
Ўқувчилар ва ота-оналар мактабда шароит йўқлигидан норози, гап шундаки хоналар совуқ, ичишга сув йўқ, айрим дарслар ўтилмасдан қолмоқда, ўқитувчиларнинг тез-тез алмаштирилиши ўқувчиларда янги келган устозга ўрганиш ва устознинг ҳам ўқувчиларга мослашиши қийин кечмоқда.
Бу орада ўқиш мавсуми тугаб қолиши, оқибатда ўқувчилар илимсиз қолишаётганидан норози.
Талабчан, ўқишга чанқоқ бўлган келажак авлодга сифатли таълим олишлари учун маъсул бўлган мактаб директори эгаллаб турган лавозимига лойиқми?
Шахсий адоват, адолатсиз кўз қарашлар ва дарсларнинг адолатсиз тақсимланиши, ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти ўртасида давомли можарога сабаб бўлмоқда.
Ҳолатдан туман ҳокимлиги ҳам хабардор, бу бўйича вазирликга хат билан чиқишган аммо ижобий натижа бўлмаган, демак ҳамма гап вазирликда.
Ҳурматли вазир Гулистан Таласбаевна, Сиздан илтимос, мактабга шахсан ўзингиз боринг, ҳамма билан сухбатлашинг, муаммони ўрганинг, вазиятга ойдинлик киритинг, керакли чорани кўринг.
Ота-оналар ва ўқувчилар сизни дуо қилишсин...
Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилишини ва расмий муносабат билдирилишини сўраймиз.
🦅 ANTIKORRUPSIYA