Antikorrupsiya.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Korrupsiyaga qarshi kurash bo‘yicha huquqiy-targ'ibot kanali. Mavzuga doir axborot, tahlil va statistikalar berib boriladi.
Facebook | www.antikorrupsiya.uz
Muallif: huquqshunos Azamat Begaliyev
Admin: @Antikorrupsiyabot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Хаёт Шамсутдинов dan repost
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

Telegram I Twitter


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Korrupsiya o'ldiradi, millatni, jamiyatni sekin qirib boradi.

Poytaxt hokimiyati tayyorlagan videolavha.

@antikorrupsiyaUZ


​​Vatanimiz mustaqilligining 31 yillik bayrami muborak bo'lsin aziz vatandoshlar!

Mustaqilligimiz mustahkamlanib boraversin!

@antikorrupsiyaUZ


Tibbiy uskunalarni qimmat narxlarda sotib olib, budjet mablagʻlarini talon-toroj qilgan tibbiyot muassasalarining mansabdor shaxslariga nisbatan jinoiy jazo choralari qoʻllanildi

Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi tomonidan 2021-yil iyul oyida Qashqadaryo viloyatida oʻtkazilgan oʻrganish natijalari boʻyicha 10 ta tibbiyot muassasasi tomonidan 75 dona jami 7,8 mlrd soʻmlik tibbiy uskunalar Qarshi shahridagi “D.М.” MCHJdan shartnoma asosida juda qimmat narxlarda budjet mablagʻlari hisobiga sotib olinganligi aniqlanib, mazkur holat yuzasidan toʻplangan materiallar Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentiga yuborilgan.

Departamentning viloyat boshqarmasi tomonidan tibbiy uskunalarni asl narxidan 3 mlrd. 150,6 mln. soʻmga qimmat narxlarda sotib olinganligi holati boʻyicha 2021-yil 16-dekabr kuni “D.М.” MCHJ rahbari va Qashqadaryodagi 10 ta tibbiyot muassasasi mansabdor shaxslariga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatilgan.

(Qashqadaryo viloyati 1-son asab ruhiy kasalliklar dispanseri, viloyat Perinatal markazi, Respublika sud-tibbiy ekspertiza ilmiy-amaliy markazi Qashqadaryo viloyat filiali, Nishon tuman Tibbiyot birlashmasi, Qashqadaryo viloyat bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazi, Qashqadaryo viloyat Ftiziatriya dispanseri, Qashqadaryo viloyat Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar urush va mehnat faxriylari uchun sanotoriyasi, Qashqadaryo viloyati 2-son asab ruhiy kasalliklar dispanseri, Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Qashqadaryo viloyat mintaqaviy filiali, Teri tanosil kasalliklari dispanseri)

Misol uchun, viloyat bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazi “Ультразвуковая диагностическая система E-CUBE 8 с 4 датчиками” tibbiy uskunasini 500,0 mln.soʻmga (aslida 251,1 mln.soʻmlik) yoki 200 foizga (249,9 mln soʻm) ustama qoʻyilgan holda sotib olgan.

Shuningdek, viloyat Teri tanosil kasalliklari dispanseri tomonidan haqiqiy bahosi 386,6 mln.soʻmlik tibbiy uskunalarni 944,1 mln.soʻmga xarid qilganligi, ya’ni 557,5 mln.soʻmga yoki 244,2 foizga qimmat narxlarda sotib olinib, budjet mablagʻlari talon-toroj qilinganligi sudning hukmi bilan oʻz tasdigʻini topdi.

Umuman, yuqorida qayd etilgan 10 ta tibbiyot birlashmasida 7,8 mlrd. soʻmlik harid qilingan tibbiy uskunalar bozor bahosiga nisbatan 3 mlrd. 150,6 mln. soʻmga qimmat narxlarda xarid qilinib, budjet mablagʻlari talon-toroj qilinganligi tergov jarayonida aniqlanib, aybdor shaxslardan 3 mlrd. 150,6 mln. soʻm budjetga undirildi.

Mazkur jinoyat ishi doirasida 10 ta tibbiyot muassasasining 11 nafar mansabdor shaxslari hamda “D.М.” MCHJ rahbari Jinoyat ishlari boʻyicha Qarshi tumani sudining 2022-yil 4-avgustdagi hukmiga asosan Jinoyat kodeksining tegishli moddalari bilan aybdor deb topilib, ularga nisbatan jinoiy jazo choralari belgilandi.

Shuningdek, ular 1 yil muddatga mansabdorlik lavozimlarida ishlash huquqidan ham mahrum etildi.

Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
Axborot xizmati


@Durdona_Ochilova

@antikorrupsiyaUZ


Namozlaring qabul bo‘lsin.

Qurbon bayrami muborak bo‘lsin!


Энг кўп пора миқдори 2 млн. АҚШ доллари, энг кам пора миқдори 50 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, ўртача пора миқдори 37 819 АҚШ доллардан иборат бўлган.

2021 йилда содир этилган 91 та пора олиш жиноятларининг 75 таси тезкор тадбир,16 таси терговга қадар текшириш давомида фош этилган бўлиб, пора предмети бўлган пуллар 5 та ҳолатда воситачилар ва 86 та ҳолатда тўғридан-тўғри мансабдор шахслар томонидан олинган.

Manba.


Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi dan repost
​​#Расмий_муносабат

Kun.uz ахборот нашрида "Тошкентдаги тиббиёт “мафияси”: собиқ вазирлар давридаги манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш бошландими?” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Kun.uz ахборот нашрида "Тошкентдаги тиббиёт “мафияси”: собиқ вазирлар давридаги манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш бошландими?” номли сарлавҳа остида эълон қилинган мақола юзасидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мансабдор шахслари фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ва мазкур муассаса ҳузуридаги “Ҳўжалик ҳисобидаги тиббий кўрик бўлими” ДУК директори лавозимида фаолият юритиб келаётган мансабдор шахслар таъсисчилигида “Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш тиббий диагностика лабораторияси” (“SS-LAB”) МЧЖ ташкил қилиниб, аҳолига пулли тўлов асосида клиник диагностика лаборатория хизматларини кўрсатиш шаклидаги тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган.

Бунда корхона томонидан оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда ўз филиаллари ташкил қилиниб, пулли хизмат билан боғлиқ фаолият амалга ошириб келинган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги ВМҚ-62-сонли Қарори билан “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари” тасдиқланган бўлиб, унда давлат хизматчилари фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва манфаатлари тўқнашуви юзага келишининг олдини олишга қаратилган мажбуриятлар белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 мартдаги “Тиббиёт ходимларининг одоб-аҳлоқ кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги (янги таҳрирдаги) 88-сонли буйруғида манфаатлар тўқнашуви тиббиёт ходимларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлиши ҳамда тиббиёт ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслигига доир аниқ қоидалар билан тартибга солинган.

Юқоридагиларга асосан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди.

Facebook | Telegram |YouTube| anticorruption.uz


Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi dan repost
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоят фаоллар йиғилишида коррупция муаммосига тўхталиб ўтди

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳатто жазо чоралари кучли бўлса ҳам ер сотиш каби жиноятлар учраб турибди.

— Бу давлатнинг ҳар бир амалдори — мен ҳам, вазирлар ҳам, бошқа амалдорлар ҳам халқ хизматкори. Мен бу гапни кўп такрорлайман. Аммо мансабдорлар орасида ҳали ҳам халқ орасига кирмаганлар бор.

Ер сотишлар ҳали ҳам учраяпти. Ўша жинояти учун йигирма йилга қамалишини билса ҳам барибир қиляпти. Ўзи кичкина бюрократ амалдор, аммо керак бўлса ҳокимнинг имзосини сохталаштириб, ер сотяпти.

Биз уйғонишимиз керак. Уйғонмасак, ишламасак фарзандларимиз бизни кечирмайди. Нима учун таълим ҳақида ҳар сафар гапираман. Чунки нажот шу, бундан бошқа нажот йўқ биз учун, — деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook | Telegram |YouTube|anticorruption.uz


Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi dan repost
⚡️Муҳокамаларда фаол иштирок этинг!

📌Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10 май куни давлат идораларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш механизмларини аниқ белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасига старт берилди.

📝Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида қайд этилмоқда.

✅Мазкур инфографикада бу ҳақдаги маълумотлар батафсил акс этган.

🗓Эслатиб ўтамиз, жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 25 май санасига қадар давом этади.

💬Муҳокамаларда таклифларингиз билан иштирок этинг, мамлакатда коррупциянинг олдини олиш ва уни бартараф этишга фаол ҳисса қўшинг!

Facebook | Telegram |YouTube| anticorruption.uz


9-may – Xotira va qadrlash kuni!

Bugungi yaxshi kunlarimiz uchun jon bergan bobolarimiz va buvilarimizni oxirati obod bo‘lsin. Hozirda yashayotganlarining umri uzoq va quvonchga to‘la bo‘lsin!

Davlatimizga bugungi kunda tinchlik va adolat qadriyatlariga dushman bo‘lgan korrupsiyaga qarshi kurashda ham g‘alaba qilish nasib qilsin.

Telegram | Facebook | www.antikorrupsiya.uz


Davronbek Tojialiyev sahifasi dan repost
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги "Пахта иши"да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳақ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз...

Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, халқ ва Ҳақ учун хизмат қилиб жон берган барча фидойилардан Аллоҳ рози бўлсин!

Эслатиб ўтаман: 9 май Ўзбекистонда расман Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган. Бу кун Георгий латтасини кўкракка қадаб, тантана қилиб, Ғалаба салюти отиладиган кун эмас. Бу кун мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлон ва қизлари хотираси кунидир.

Кўзингизни очинг: бугун кўкрагингизга боғланган йўл-йўл латта эртага кўзингизга боғланади. Бугун қуйироқда кўтарилган қизил байроқ эртага қалбингизга осилади. Кўзи кўр, қалби сўқир миллат бўлишдан асрасин!

@davronbekt


Davlat organi xodimi pora talab qilayotgan bo'lsa, bizga murojaat qiling. Murojaatingiz alohida nazoratga olinadi. Befarq bo'lmang! Korrupsiyaga qarshi kurashish barchamizning burchimizdir! http://t.me/departament_antikorbot


Muxbir Daliev dan repost
Қолганлардан нима кутиш мумкин?

Кунда-кунора бирор ҳоким ёрдамчисини ёки прокуратура ходимини пора олаётганида қўлга олингани тўғрисида хабарлар чиқяпти.

Юнусобод туманида ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора тариқасида олганда қўлга олинган.

Коррупцияга қарши курашиш энг қуйи тизимдан (мактаб ўқитувчиси ва шифокорлардан) юқорига қараб йўл олгани бу борадаги ишларнинг нақадар жиддий эканлигидан далолат беради.

Ҳоким ёрдамчилари ҳокимларнинг жойлардаги ишончли вакиллари – ўз номи билан ёрдамчилари, ижро органи хизматчилари ҳисобланишади. Прокурорлар эса қонун устиворлигини таъминловчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисобланишади. Ҳарқалай қонунчиликда шундай.

Айнан ижро органи хизматчиларини, қонун ҳимоячиларини бундай ўта тубан жиноят билан қўлга тушишлари - халқнинг уларга бўлган ишончини суистеъмол қилаётганини англатмайдими? Булар ўзи азалдан шунақа ўта порахўр ва коррупционермиди ёки оҳирги пайтларда “қочиб қолгунча отиб қол” қабилида ишлашга ўтиб олиндими?

Коррупция, порахўрлик, таниш-билишчилик каби иллатлар - ривожланишга қарши қўйилган тузоқдир. Бу иллат эса битта шахсники эмас. Бундан бутун бир тизим, бутун бир халқ қутулмоғи шарт. Бунинг учун эса ҳамма курашиши керак!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Navbatdagi korrupsionerlar "guldastasi" qo‘lga olindi.

@antikorrupsiyaUZ
www.antikorrupsiya.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#kino

Antikorrupsiya mavzusida kino.
"Tanka" Qoraqalpoqfilmdan shedevr kinoasar.

Telegram | Facebook | www.antikorrupsiya.uz


Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi dan repost
9 апрель — Амир Темур таваллуд топган кун

Буюк Соҳибқирон Амир Темур жаҳон цивилизацияси ва маданияти ривожида ўчмас из қолдирган давлат арбоби, шавкатли саркарда ва илм-фан ҳомийсидир.

Темур номи ва дипломатияси бутун жаҳонда халоскорлик, қатъият, адолат, матонат тимсолига айланган.

Хусусан, Соҳибқирон салтанатида қўшин тузилиши, лавозимларга тайинлаш ва унвонлар бериш, маош ва рағбатлантириш, ҳатто муносиб нафақа тайинлаш тизимида ҳам тартиботлар ишлаб чиқилган ва амал қилган.

Шунингдек, амалдорларнинг ишини тартибга солиш мақсадида вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш, тергов ўтказиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, маиший бузуқлик каби қилмишлар оғир гуноҳ ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган.

Амир Темурнинг давлат бошқарувидаги адолатли стратегияси, жумладан, «Темур тузуклари» давлатчиликнинг мукаммал концепцияси сифатида нафақат юртимиз, балки дунё давлатларида бугунга қадар андоза ва асос сифатида ўрганиб келинмоқда.

Facebook | Telegram |YouTube|anticorruption.uz


Central Bank of Uzbekistan dan repost
Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига доир ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар мониторинг қилиб борилмоқда

🔸Ижтимоий тармоқларда “Капиталбанк”нинг “Барака” номли муддатли омонатига фоиз ҳисоблаш тартиби бўйича саволлар пайдо бўлди.

🔸Бу борада Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан “Капиталбанк”ка мазкур масала бўйича омонатчиларга банкнинг расмий коммуникация каналлари орқали тушунтириш бериш юзасидан кўрсатма берилди.

🔸Ушбу кўрсатмага мувофиқ, “Капиталбанк” томонидан банкнинг автоматлаштирилган тизимида юзага келган носозликлар бартараф этилганлиги ва “Барака” номли омонатга фоиз ҳисоблаш тартиби билан боғлиқ муаммо ўз ечимини топганлиги тўғрисида банкнинг телеграмдаги расмий канали орқали ахборот жойлаштирилди.

🔸Ўз навбатида, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига доир масалаларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан доимий равишда мониторинг қилиниб, қонуний ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари!

🔸Агар Сиз тижорат банклари ёки нобанк кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланганингизда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳамда шартномада кўрсатилган ҳуқуқларингиз бузилган деб ҳисобласангиз, у ҳолда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки 📞(71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin


Prokuratura Departamenti dan repost
Тадбиркорнинг 15 500 АҚШ долларини қўлга киритган Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг шериги ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота туман ҳокимининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси А.Ю. ва туман кадастр бўлими собиқ ходими У.А. билан олдиндан тил бириктириб, хусусий тадбиркор Р.нинг ишончига кириб, унга “Мевазор” МФЙда жойлашган 8 сотих ер майдонида турар-жой биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2021 йил давомида жами 15 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Sog‘liqni saqlash tizimida kadrlar siyosati bilan bog‘liq korrupsion holatlar aniqlandi

... viloyat sog‘liqni saqlash tizimidagi kadrlarning ishlash davomiyligi o‘rganilganda 39 ta tibbiyot muassasasidagi kadrlar bo‘limiga masʼul shaxslarning 22 nafari (67 %) lavozimga tayinlanganligiga 6 yildan oshgan bo‘lib, shundan 7 nafari 25-27 yil, 4 nafari 10-20 yil, 11 nafari esa 5-10 yildan buyon ayni bir rahbarlik lavozimida ishlab kelmoqda. Bunday holatni viloyat tibbiyot muassasalari boshliqlari kesimida ham ko‘rish mumkin. Yaʼni, ulardan 4 nafari 10-20 yilgacha bo‘lgan muddatda, 3 nafari 10 yildan buyon faoliyat ko‘rsatmoqda.

Viloyatda tibbiyot muassasalari xodimlari tomonidan 2020-yilda 12 ta, 2021-yilda 16 ta holatda pora evaziga ishga qo‘yish uchun taʼmagirlik jinoyatlari sodir etilgan...

Batafsil:
https://bit.ly/3ucf5m8

Telegram | Facebook | www.antikorrupsiya.uz


“Vardonze qo‘rg‘oni” arxeologik yodgorligining muhofaza hududiga va davlat manfaatlariga jiddiy zarar yetkazilgani aniqlandi

Batafsil:
https://bit.ly/3KM4fdc

Telegram | Facebook | www.antikorrupsiya.uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

154

obunachilar
Kanal statistikasi