Тиббиёт муассасаларида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар ўрганилмоқда
Жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганди.
Ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва ҳамширалар билан учрашувлар ўтказилди.
Барча муассасаларда ходимларга коррупция ҳолатлари, уни келтириб чиқарувчи омиллар, таниш-билишчилик ва порахўрликка йўл қўймаслик тўғрисида маълумот берилди.
Ўрганишлар давомида беморлар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг соғлиқни сақлаш тизими юзасидан фикрлари ўрганилди.
Яратилган шарт-шароитлар, бепул хизматдан фойдаланиш даражаси, дори-дармонлар билан таъминланганлиги, шифокорлар томонидан ортиқча нарсалар талаб қилиш ҳолати, ишга қабул қилиш тартиби каби масалаларга эътибор қаратилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
Батафсил: https://bit.ly/3beBQwh
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz