Василий Лебедев-Кумач. Айнан шу одам Улуғ ватан урушининг норасмий мадхияси бўлган "Муқаддас Уруш"( "Священная война") қўшиғини ёзган (қўшиқ хам умуман олганда бошқа бир бастакордан ўғирланган (плагиат) деган фаразлар хам йўқ эмас ) қўшиғини муаллифи хисобланади. Қўшиқ нихоятда машхур бўлиб кетган ва айниқса 1941 йил июнь ойида барча совет фуқароларининг, айниқса фронтга кетаётган аскарларнинг оғзидан тушмасди.
Аммо деярли кўпчилик билмаса керак қўшиқ муаллифи - Лебедев-Кумач нацистлар армияси вермахт қўшинлари Москвага яқинлашиб келган пайтда шаҳарни ташлаб қочмоқчи бўлган.
Совет ёзувчиси Фадеевнинг ёзишича: "Вокзалга икки пикап нарсаларни олиб келди икки сутка давомида бу ашёларни вагонга орта олмади ва рухий эсидан оғаёзди ".
Аммо бу қўрқоқлиги хам унга " Москва мудофааси учун (За оборону Москвы) " медалини олишга халақит бермаган эди .
Kanalimizga obuna bo‘ling :
https://t.me/Antik_Tarix