Бидъат аҳлига раддия


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


ВИРУС ФИРҚАЛАР
Жаҳмия, мўътазила, муржиа, ашаърий ва мотуридийлар бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа.
©Аҳли сунна вал жамоа
____________
Бидъат аҳлига раддия берган киши: мужоҳиддир.
©Ибн Таймия

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бугунга етарлими ёки яна ташлайми? ✍️ 😄


Доғистон муфтият қошидаги Махачқалъа шаҳар имомлар кенгашининг раиси Абдулла Ахалов унга бўйсунувчи имомларга шарт қўймоқда! "Ёки планни бажарасиз ёки Украинага урушга кетасиз."

"План бажариш" деганда муфтият томонидан чоп этилган барча газеталарни сотиш назарда тутилган😁😁😁

t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


👎 Ашъарий ва мотуридийларнинг энг улуғ уламоларидан Фаҳриддин Розийнинг даҳшатли даъвоси

Фаҳриддин Розий (ваф. 606 ҳ.й.) айтади:

كُلُّ مَا يَتَوَقَّفُ صِحَّةُ كَوْنِ الْقُرْآنِ حُجَّةً عَلَى صِحَّتِهِ لَمْ يَكُنِ الْقُرْآنُ هُدًى فِيهِ، فَإِذَنِ اسْتَحَالَ كَوْنُ الْقُرْآنِ هُدًى فِي مَعْرِفَةِ ذَاتِ اللَّهِ تَعَالَى وَصِفَاتِهِ، وَفِي مَعْرِفَةِ النُّبُوَّةِ، وَلَا شَكَّ أَنَّ هَذِهِ الْمَطَالِبَ أَشْرَفُ الْمَطَالِبِ، فَإِذَا لَمْ يَكُنِ الْقُرْآنُ هُدًى فِيهَا فَكَيْفَ جَعَلَهُ اللَّهُ تَعَالَى هُدًى عَلَى الْإِطْلَاقِ؟.
الْجَوَابُ: لَيْسَ مِنْ شَرْطِ كَوْنِهِ هُدًى أَنْ يَكُونَ هُدًى فِي كُلِّ شَيْءٍ، بَلْ يَكْفِي فِيهِ أَنْ يَكُونَ هُدًى فِي بَعْضِ الْأَشْيَاءِ

«Ушбу бўлимга оид учинчи савол: Қуръоннинг ҳужжатлигини тақрир ва исбот қиладиган далилга (яъни ақлга) нисбатан Қуръон ҳидоят эмас.

Демак, Қуръон Аллоҳни ва Унинг сифатларини ва нубувватни англашда ҳақиқий ҳидоят бўлиши мумкин эмас - ва бу масалалар энг эзгу мақсадлардан эканлигига шубҳа йўқ - ва уларда Қуръон ҳақиқий ҳидоят бўлолмаса, Унда нега Аллоҳ Қуръонни умумий қилиб ҳақиқий ҳидоят  деб атади?

Жавоб шундай бўлади: Қуръон умумий ҳолатда тўғри йўл кўрсатувчи бўлганлиги унинг ҳамма масалада тўғри йўл кўрсатувчи эканлигини англатмайди, балки у бир қисм масалаларда ҳақ ҳидоят бўлишининг ўзи кифоядир».

📚 «Тафсир Фаҳр Ар-Розий», 2-жилд, 24-бет.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ўзининг "Жаҳмияларга раддия" номли китобида Жаҳм ибн Сафвон ҳақида шундай дейди:

لا يرى له وجه، ولا يسمع له صوت، ولا يشم له رائحة، وهو غائب عن الأبصار، ولا يكون في مكان دون مكان. ووجد ثلاث آيات من المتشابه وقوله: {لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ} [الشورى: 11] {وَهُوَ اللَّهُ فِي السَّمَوَاتِ وَفِي الأَرْضِ} [الأنعام: 3] {لا تُدْرِكُهُ الأَبْصَارُ وَهُوَ يُدْرِكُ الأَبْصَارَ} [الأنعام: 103] فبنى أصل كلامه على هذه الآيات1، وتأوَّل القرآن على غير تأويله، وكذب بأحاديث رسول الله -صلى الله عليه وسلم- وزعم أن من وصف الله بشيء مما وصف به نفسه في كتابه أو حدث عنه رسوله كان كافرًا، وكان من المشبهة، فأضل بكلامه بشرًا كثيرًا، وتبعه على قوله رجال من أصحاب أبي حنيفة، وأصحاب عمرو بن عبيد2 بالبصرة ووضع دينالجهمية

«Жаҳм ибн Сафвон деди: «Аллоҳнинг юзини кўриш мумкин эмас, Унинг овозини эшитиш мумкин эмас ва Уни ҳид билан сезиб бўлмайди ва У кўзлардан ғойиб-яшириндир, бошқа маконлардан бўлак айнан бир маконда бўлиши мумкин эмас».

Ва Аллоҳ таолонинг Китобидаги муташобеҳ оятларидан бу ҳақда учта оятни топди ва булар Аллоҳ таолонинг: «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» ва Аллоҳ таолонинг: «У осмонларда ҳам, ерда ҳам Аллоҳдир» ва Аллоҳ таолонинг: «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар
».
Жаҳм ўз сўзларининг асосини мана шу уч оят устига қурди ва Қуръонни асл маъносига зид таъвил қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ёлғонга чиқарди ва ким Аллоҳни У Ўзининг Китобида сифатлагандай сифатласа ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида Уни сифатлагани каби сифатласа у кофир, чунки у Аллоҳни махлуқотларга ўхшатувчи мушаббиҳадир», дея даъво қилди».

📚 «Ар-родд алал Жаҳмия», 97-бет.

❤️ Бу ерда эътиборли жойи, аҳли сунна имоми бўлмиш Аҳмад ибн Ҳанбал ашъарий ва мотуридийлар муташобеҳ деб, ҳисобловчи оятларни эмас, балки Аллоҳ таолонинг Аршда эканини инкор қилиш учун улар келтирадиган оятларни муташобеҳ демоқда.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


😈 ШИРКнинг бошланиш босқичлари…

1️⃣-босқич: «Эй Роббим, ризқимни мўл-кўл қил ва дўзах оловидан мени сақла».

Шайтон: «Аллоҳдан сўраб тўғри қиляпсан албатта, лекин агар фалончи пирнинг ҳаққи-ҳурмати билан сўрасанг, дуоинг тезроқ ижобат бўлади».

2️⃣-босқич: «Эй Роббим, Абдулқодир Жийлоний ҳаққи билан сўрайман, ризқимни мўл-кўл қил ва дўзах оловидан мени сақла».

Шайтон: «Тўғридан-тўғри Аллоҳдан сўраш учун сен ўта гуноҳкор одамсан. Ҳали тавба ҳам қилмаган ўтганги гуноҳинг эсингдами, шу ҳолингда Аллоҳ дуоингни ижобат қилади деб ўйлайсанми? Ундан кўра, Жийлонийнинг ўзига мурожаат қил, у сени номингдан сўрайди. Биласан-ку унинг даражаси Аллоҳнинг ҳузурида олий эканини, у сени албатта шафоат қилади».

3️⃣-босқич: «Эй Жийлоний, Аллоҳдан мени ризқимни мўл-кўл қилишини ва дўзах оловидан сақлашини, сўраб бер».

Шайтон: «Аллоҳ таоло Абдулқодир Жийлонийни ризқ, насл ва бошқа неъматларга масъул қилиб тайинлаганини сен билмайсанми? Аллоҳ таолонинг бундан муҳимроқ ишлари бор ахир. Жийлонийнинг ўзидан сўра! Нима фарқи бор, бари бир Жийлоний ҳаммасини Аллоҳнинг иродаси билан қилади. Сен Жийлоний ўз ихтиёри билан бераётганига эътиқод қилмайсан, бу шунчаки расмиятчилик холос, фақат оғзаки ифодалар яъни… Сен буларни Абдулқодирнинг ўзидан сўрашинг мумкин».

4️⃣-босқич: «Эй Абдулқодир Жийлоний, ризқимни мўл-кўл қил ва дўзах оловидан мени сақла».

📢 Тарам пам-пам 💙💙💙🎯

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Шайхулислом мероси dan repost
Бадриддин Айний Ал-Ҳанафий Ал-Ашъарий (762-885 ҳ.й) раҳимаҳуллоҳ айтади:

فى شوال اجتمع الشيخ ابن عطا السكوني وشيخ الخانقاة وجميع الصوفية، فكانوا أكثر من خمسمائة نفس وطلعوا إلى القلعة، فلما وصلوها كان هناك جماعة من أرباب الصنائع، فاختلطوا معهم، فصاروا جمعا كثيرا، فلما رآهم أهل الدولة قالوا لهم: "اش مرادكم؟" قالوا: "إن تقى الدين بن تيمية تكلم في مشايخ الطريقة وأنه قال: "لا ينبغى أن يستغاث بالنبي صلى الله عليه وسلم"، وسألوا أن يعقد لهم وله مجلس، فردوا الأمر في ذلك إلى قاضي القضاة بدر الدين بن جماعة الشافعي، ففوض ابن جماعة إلى القاضي تقى الدين الزواوي المالكي، فاقتضى الحال تسفيره إلى الشام، فسافر مع البريدى، ثم ردوه، وحبس بحبس الحاكم.

عقد الجمان في تاريخ أهل الزمان، ٤/٤٦١.

«Шаввол ойида шайх Ибн Ато Ас-Сакуний, шайхул Хонқа ва сўфийларнинг ҳаммаси тўпланди, улар 500 юздан ортиқ бўлиб йиғилиб, қалъага кўтарилишди. Қалъага етиб келганларида, у ерда бир гуруҳ ҳунармандлар ҳам бор эди, улар ўзаро аралашиб кетганлари боис уларнинг сони жуда кўпайиб кетди.
Давлат масъуллари уларни кўриб: «Нима истайсиз?» деб сўрашди. Улар: «Тақиюддин ибн Таймия тариқат шайхларига қарши гапириб ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёрдам сўраш мумкин эмас, деди», деб жавоб беришди. Улар ўзлари ва унинг иштирокида йиғилиш ўтказишни талаб қилиб сўрашди. Иш бош қози Бадриддин ибн Жамоа Аш-Шофеъийга топширилди. Ибн Жамоа ишни Тақиюддин аз-Зававий ал-Моликийга топширди. Натижада Ибн Таймия Шомга чопар орқали сургун қилинди, сўнгра яна қайтариб олиб келинди ва ҳукмдорнинг қамоқхонасига қамалди».

«Иъқдул жуман фи тарихи аҳлиз-заман», 4/461.


http://t.me/shayxulislom


🆕 Аиммаларнинг суннатга эргашиш ва унга хилоф бўлган сўзларини эса тарк қилиш борасидаги сўзлари

🪶 Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
1. «Менга тақлид қилма, Моликка ҳам, Шофеъийга ҳам, Авзоъийга ҳам, Саврийга ҳам тақлид қилма, балки улар олган жойдан ол!»
2. «Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисини рад этса, у ҳалокат ёқасидадир».

📚 ¹Ибнул Қоййим «Иъламул муваққиъин», 2/302.
📚 ²Абул Фарож ибнул Жавзий «Маноқиб», 182.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


👎 Ўзларингиз ҳам баъзи оятларни таъвил қиласизларку, деган шубҳага жавоб

Имом Ибн Қудома ал-Мақдисий (541-620 ҳ.й.) роҳимаҳуллоҳ айтади:

Улар: «Ўзларингиз ҳам таъвил қиляпсиз, чунки Аллоҳ таолонинг: «Қаерда бўлсангиз ҳам, сизлар билан биргадир». (Ал-Ҳадид, 4) дегани Унинг илми ҳамма жойни қамраб олишидир дейсизлар, бу ва шунга ўхшаш оят ва ҳадисларни ҳам (шундай тушунасиз), шунинг учун бизни (сифатларни таъвил қилганимиз сабаб) айблаганингиздек, ўзингизни ҳам айбланг» дейишади.

Шунда биз жавоб берамиз: «Биз бу ерда ҳеч қандай таъвил қилмадик ва бу матнларни бундай маъноларга шарҳлаш таъвил эмас.

Зеро, таъвил сўзнинг очиқ-ойдин бўлган маъносидан буришдир ва бизнинг ҳолатда айнан биз айтган маъно – фақат Унинг илми биз биландир – зоҳирдаги очиқ-ойдин маънодир ва бунга далил шуки, айнан ўша маъно биринчи бўлиб бу матнларни эшитганда мияга келади.

Сўзнинг очиқ-ойдин зоҳир бўлган маъноси эса, уни эшитганда биринчи бўлиб хаёлга келадиган нарсадир ва у хоҳ аслий маъно бўлсин хоҳ мажозий бўлсин.

Демак, аслиятидан бошқа маълум бир тарзда қўлланиш анъанаси шаклланган сўзларнинг ҳақиқий маъноси эмас, мажозий маъноси зоҳирий маъно ҳисобланади.

(Мисол учун) мана бу сўз каби "ظعينة" (дастлаб бу юк кўтарувчи ҳайвонни англатарди, кейин эса уни минувчи аёллар мажозий маънода шундай деб атала бошландилар) ва бошқа шу каби сўзларга ўхшаш бўлиб, уларни асл маъносидан кўчма маънода фойдаланиш анъанаси бор бўлиб - уларнинг зоҳири далолат қилувчи маъно бу аслий маъноси эмас, балки мажозий маънодир. Ва уларни аслий маънода шарҳлаш эса бу ўринда таъвил қилиш ҳисобланади.

Шунингдек, лўғатда аслий маъноси шаръий истилоҳдаги маънодан фарқли бўлган – вудуъ, таҳорат, ас-солат, ас-совм, закот, ҳаж каби сўзларнинг зоҳирий маъноси уларнинг (араб) тилидаги маъноси эмас, балки шарият у сўзларга берган маъносидир.

Ва агар бу тушунарли бўлган бўлса, «Аллоҳ Ўзи сен билан бўлсин» деган сўзни эшитганингда ақлинга келган биринчи нарса - бу (Аллоҳ) ҳимоя ва ғамхўрлиги билан бирга эканини англатади ва шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари ҳақида у Абу Бакрга ғорда яширинганларида шундай деганини айтади: «Маҳзун бўлманг, албатта, Аллоҳ биз биландир» (Тавба, 40). Ва Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга деди: «Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман» (Тоҳа, 46).

Демак, бу оятдаги сўзларининг зоҳирдаги маъноси айнан биз уларга нисбат берган маънодир, шунинг учун у таъвил ҳисобланмайди.

Аммо, дейлик оятнинг бу тарзда тушуниш таъвил қилиш ҳисобланса ҳам, буни биз эмас, балки ҳаққа эргашган экани аниқ бўлган ва биз уларга эргашишимиз шарт бўлмиш салафлар қилган. Зеро, Ибн Аббос, Даҳҳок, Молик, Суфён Саврий ва бошқа кўплаб уламолар Аллоҳ таолонинг: «У сизлар биландир» дегани бу илми билан сизлар биландир», дейишган.

Сўнгра Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган мутавотир ривоятлар ҳамда салафларнинг ижмоъсига кўра, Аллоҳ таоло осмонлар юқорисида Ўз Арши устида эканлиги, «У сизлар биландир» калимаси эса билвосита, фақатгина илми билан бирга эканини англатувчи ишоралар билан келганлиги аниқ нарсадир. Ва бу билвосита келган (илми билан бирга эканини англатувчи) ишоралар қаторида Аллоҳ таолонинг ушбу оятнинг бошидаги: «Албатта, Аллоҳ осмонлару ердаги барча нарсаларни билишини англамадингми?» ва оят охиридаги: «Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир…» сўзларидир. Бу оятда Аллоҳ таоло илм билан бошлаб, илм билан тугатган бўлиб, оятнинг ўзи ҳам одамларга Аллоҳ уларнинг қилмишлари ҳақида ҳамма нарсани билиши ва қиёмат куни ҳақида уларга хабар бериши ва қилмишларига яраша жавоб беришларини айтиб таҳдид қилади.

Ва бу ишораларнинг барчаси бу оятларда илм назарда тутилганига далил бўлиб ва бу далилларнинг барчаси шу ерда тўпланган, шунингдек, бу маънога оид хабарлардан далиллар, шунингдек, салафларнинг сўзлари ва уларнинг тафсирлари келган. Шундай экан қандай қилиб бу нарса билан Қуръон, суннат ва салафларнинг сўзларига зид бўлган (бидъат тоифаларининг) таъвиллари билан солиштириш мумкин?»

📚 «Заммут таъвил», 45.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


🆕 Аиммаларнинг суннатга эргашиш ва унга хилоф бўлган сўзларини эса тарк қилиш борасидаги сўзлари

🪶 Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
1. «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир».
2. «Мусулмонлар ижмоъ қилганларки, кимга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор ҳадис маълум бўлса, бирор кимсанинг сўзини деб у ҳадисни тарк этиши мумкин эмасдир!»
3. «Мен айтган барча нарса – Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эди. Менинг айтганларимга хилоф, саҳиҳ (ҳадис) бўлса; Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари авлороқ, бас менга тақлид қилманглар».

📓 ¹Нававий «Мажмуъ», 1/63.
📚 ²Ибнул Қоййим «Иъламул муваққиъин», 2/363.
📚 ³Ибн Аби Ҳотим «Адабуш Шофеъий», 93.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқаро ислом академияси профессори Нигора Юсуповадан фатво.

Юртимизда ҳанафий мазҳаби ва мотуридий ақидасида "соф исломни" тушунтираётган мана шундай олима ва фақиҳа устозаларимиз бор.

❤️ Видеода ҳижобланмаган аёлнинг тасвири бор

t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


🆕 Аиммаларнинг суннатга эргашиш ва унга хилоф бўлган сўзларини эса тарк қилиш борасидаги сўзлари

🪶 Имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ айтади:
1. «Мен ҳам бир инсонман. Тўғри ҳам айтаман, хатога ҳам йўл қўйяман. Шундай экан, менинг раъйимни текшириб кўринг ва улардан Китобу суннатга мувофиқ келган ҳар бир нарсани қабул қилинг, қай бир фикрим Китобу суннатга тўғри келмаса, уни тарк қилинг!»
2. «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг, у зотдан бошқа ҳар қандай инсоннинг сўзи қабул қилиниши ҳам, тарк қилиниши ҳам мумкин».

📚 ¹Ибн Абдулбар «Жомеъ», 2/32.
📚 ²Ибн Абдулбар «Жомеъ», 2/91.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


✅ 🆕 Аиммаларнинг суннатга эргашиш ва унга хилоф бўлган сўзларини эса тарк қилиш борасидаги сўзлари

🪶 Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтади:
1. «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир».
2. «Қаердан олганимизни билмасдан туриб, бизнинг сўзимизни олиш ҳеч кимга дуруст эмасдир».
3. «Агар мен Аллоҳ таолонинг Китобига ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига мухолиф бирор сўз айтган бўлсам, менинг бу сўзимни тарк қилинглар!»

📚 ¹Ибн Обидийн «Ҳошия», 1/63.
📚 ²Ибнул Қоййим «Иъламул муваққиъин», 2/309.
📓 ³Фулланий «Ал-ийқоз», 50.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Ҳизбут таҳрир тоифасини адашган эканини исботлаш учун мантиқан билиб олса ҳам бўлади, зотан эътиқодий инҳирофлари, сиёсий хато қарашлари, заиф фикрлари китобларда батафсил баён қилинган, яъни қачон асос солинганига бир қаранг, 1952 йилларда яъни ХХ асрда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу динни 14 аср аваал олиб келганлар, саҳобалар ҳам шу динга амал қилиб ва ўшандай етказган, тобеинлар ҳам ва улардан кейинги улуғ имомлар ҳам, ҳеч ким қайта асос солмаган динни ўзгартириб, ўзича кашф қилиб тўғри деб билган нарсаларни ақлига таяниб олиб қолганини ташламаган, магар бидъатчилар, нияти бузуқлар бу ишни қилади, шу жумладан Ҳизбут таҳрир асосчиси Набаҳоний ва унга ўхшаган адашганалар ҳам бундай улуғ ҳидоят неъматига нонкўрлик қилган.


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Ҳизбут Таҳрир тузилмаси:
Энг юқори орган Марказий раҳбар (амир) бўлиб, у 5, 10 кишидан иборат. Вилоят қўмитасини (мўътамад) бошқаради. Бу қўмита 4 аъзодан иборат ҳудудий бўлинмаларни назорат қилади. Ҳудудий бўлинмалар мушриф (кординатор, инструктор) томонидан бошқариладиган ўқув тўгараклари бўлган ҳалақаларни назорат қилади. Ҳалақа 5, 10 кишидан иборат. Қизиқувчилар учун машғулотлар ҳалақа даражасида олиб борилади ва аъзолардан ажралиб туради, чунки улар аъзолар каби имтиёзга эга эмаслар. Текширувдан сўнг, агар улар потенциал ва қизиқишни намоён қилсалар, уларга аъзо бўлишга ва партиянинг мафкурасини (китобларидан) батафсил ўрганишга жалб этиладилар.


Мўмин инсон ширкнинг ҳар қандай туридан, хоҳ у ҳукмдаги ширк бўлсин, хоҳ дуодаги, хоҳ таъзимдаги эҳтиёт болиши ҳамда улардан четланиши керак. Аммо нима учун Ҳизбит Таҳрир бор урғуни демократия ва капитализмга қаратади? Чунки Ҳизбнинг энаси комунистлар. Худди комунистлар каби, капитализмга қарши ғоявий курашадилар. Фақат Ислом ниқоби остида. Агар улар ўз даъволарида содиқ бўлиб, уммат ичида Амру маъруф ва наҳий мункар қилувчилардан бўлганларида эди, нима учун озлари халифа қилиб сайлашмоқчи бўлган шиаларни Аллоҳни қўйиб, Алий, Ҳасан, Ҳусайн ва Фотима (розияллоҳу анҳум)ларга сиғинишдан қайтармайди? Нима учун уларни якка Аллоҳга ибодат қилишга чақирмайди? Нима учун уммат ичида кенг қулоч отган қабрпарастлик иллатига қарши ақалли ярим варақ рисола чиқаришмайди? Булар кунда 25 соат демократия ва капитализм билан ўралашиб қолишганини асосий сабаби, булар комунистлар қолидаги қўғирчоқлигидандир. Комунистлар ўзларининг ғоявий рақиблари бўлмиш капиталистларга қарши озроқ исломий либос кийдирган ҳолда ҳизблардан хом ашё сифатида фойдаланиб курашишмоқда.

Булар Пайғамбар минҳожи деб атаётган давлат тиклаш услуби ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тегишли эмасдир, балки Лениннинг инқилобий манҳажининг озроқ исломий кўриниш берилган туридир.


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Ҳизбут Таҳрир асосчиси Тақиюддин Набаҳоний ўзининг ақийдасини мўътазила, жаҳмий ва қадарийлардан олганлиги бир масала бўлса, унинг сиёсий қарашлари бошқа масала. Унинг сиёсий фикрларини халифалик тиклаш «ижтиҳоди», Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хилофатни ана шундай тиклаганлар дея ўзини ўзи алдаб юрган майда ҳизбчилар, кўзларингни очинглар. Плакат кўтариб, варақа тарқатиб давлат тиклаш на Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, на саҳобаларнинг йўли бўлган. Балки ўтган асрда комунистик тузумнинг асосчиларидан бўлган В.И ЛEНИН ва унинг тарафдорлари варақа тарқатиб, намойишлар ўтқазиб, митингларга чиқиб давлатни қўлга олишган. Сизларга ҳам ўзингиз истаган-истамаган ҳолатингизда ана шу коммунистлар ақийдаси сингдирилган. Қандай қилиб дейсизми? Унда эшитинг.

Нима учун катталарингиз сизларга одамларни уммат ичида авж олган ширкнинг бошқа турлари (қабрпарастлик, жинкашлик, сеҳр-жодудан, сўфийлик)дан қайтариш кераклигини уқтирилмайди. Балки улар, сизларга умматнинг бирдан бир муаммоси сифатида фақат демократия ва капитализмни тақдим қилишади. Гўёки уммат учун демократия ва капитализмдан бошқа муаммо йўқдек. Аслида бу умматга демократиядан, капитализмдан ҳам каттароқ муаммолар, бошоғриқлар мавжуд. Аммо сизлар фақат демократия ва капитализм билан ўралашиб қолганингиз эса ана шу комунистик ақийдангиздандир. Зеро ўтган асрда дунё икки қутбга ажралган бўлиб ярми демократ капиталистик бўлса, ярми коммунист социалистик эди. Иккиси бир бирини кўришга кўзи ёқ эди. Иккиси бир бири билан аёвсиз курашиб капитализм ва демократиянинг ғалабаси билан якунланган. Сизларнинг коммунист оғаларингиз туну кун капитализмни ва демократияни ёмонлашни, ҳатто орқа маҳалладаги Абдусамад аканинг новвоси харом ўлиб қолса ҳам, бунга демократия ва капитализм айбдор эканини уқтиравериб, сизлар ҳам ўзингиз билиб-билмай ана шу курашни давом эттирмоқдасизлар. Зеро сизларнинг қилаётган ишингизни Исломга зарари тегса тегмоқдаки, бир пуллик фойдаси тегмаябди. Балки коммунист оғаларингиз сизлардан ўзларининг демократия ва капитализмга кураш йўлида хом-ашё сифатида фойдаланмоқда.

Шу ҳам далилми, жўяли далилларинг йўқми дерсиз, иншааллоҳ уларни кейинги мақолаларда келтириб бораман. «Асосчи шайх»ингиз коммунистик партия аъзоси болгани, коммунизм фикрларидан таъсирланганини иншааллоҳ шайхингизнинг ҳаммаслакларидан иқтибослар келтирган ҳолда қўйиб бораман.

Коммунист Ҳизбул Баас ва Ҳизбут Таҳрир ташкилий тузилмаси:

Ҳизбул Баас тузилмаси: Миллий қўмондонлик энг юқори орган бўлиб, барча қарорларни қабул қилади. У миллий даражада иш олиб борадиган минтақавий мажлисни назорат қилади, аммо партия миллатларни (Ироқ, Сурия, Урдун каби давлатларни) тан олмагани учун уларга минтақалар сифатида қараган. Минтақавий мажлис тармоқларни назорат қилади, улар эса ўз навбатида шаҳар ёки туман даражасида ишлайдиган бўлимларни назорат қилади. Бўлимга 2, 5 та қисмдан ташкил топади. Ҳар бир қисмнинг ўз раҳбари томонидан бошқариладиган 2, 7 ҳалқадан иборат. Ҳалқа энг пастки даража бўлиб 3, 7 аъзодан иборат бўлади ва партиянинг асосий ташкилий бирлиги ҳисобланади. Ушбу даражада ҳалқаларнинг икки тури мавжуд: аъзо ҳалқалар ва қўллаб-қувватловчи ҳалқалар. Қўллаб-қувватловчи ҳалқалар - бу партияга жалб қилинган, аммо ҳали аъзо бўлмаган кишилардан иборат.

Манба:
https://usiraq.procon.org/view.background-resource.php?resourceID=001456#structure


НАБАҲОНИЙНИНГ ИЛМОНИЙ КОМУНИСТ БААСЧИЛАРГА ҲИЗМАТ ҚИЛГАНИ ҲАҚИДА

Доктор Аҳмад ал Мосулий ўзининг «Араб миллати ичидаги Исломий ҳаракатлар энциклопедияси»да Набаҳоний ҳақида шундай дейди:

تبنى لفترة من الوقت عقيدة حزب البعث

«Бир мунча вақт у (Набаҳоний) Ҳизб ул-Баас фикрларини қабул қилди».

Абдуллоҳ ат-Толл араб миллатчиси ва Баас партиясидан эди ва у ўзининг охир оқибат муваффақиятсизликка учраган كارثة) فلسطين) «Фаластин фожеаси» (1/591) номли мемуарида Набаҳоний ҳақида шундай дейди:

فاخترت شخصين كانا موضع ثقتي، وتربطهما صداقة متينة وهما: السيد عبد الله الريماوي، والشيخ (تقي الدين النبهاني). وحمّلتهما جواز سفري السياسي ليقدماه للزعيم حسني الزعيم، كإشارة متفق عليها بيننا، وتحرك الرسولان إلى دمشق في 7/5/1949، بحجة شراء ورق لجريدة البعث

«Мен ўзим жуда қаттиқ ишонган ва дўстлик ришталарини боғлаган икки зот, Сайид Абдуллоҳ Римовий ва шайх Тақиюддин Набаҳонийлар. Мен уларга сиёсий паспортимни ишониб Ҳусни Заим олдига келишувни бажариш учун юбордим. Ушбу икки вакилим 7/5/1949 куни Дамашққа Баас журналларини чоп этиш учун қоғозлар сотиб олиш учун бордилар».

Ҳусни Заим 1949 йил августда Суриядаги муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришдан сўнг, қатл этилган (март ойида қонли тўнтаришсиз муваффақият қозонган эди). Бу нарса Набаҳоний каби шахсларнинг ўтмишдаги кирдикорлари ҳақида қизиқарли маълумот беради ва унинг инқилобий ғояларига Баасизм (Араблар социализми) каби илмоний (секуляр) мафкуралар қай даражада таъсир қилганини кўрсатади.

Ўзининг, (الشيخ تقي الدين النبهاني داعية الخلافة الإسلامية), "Шайх Тақиуддин ан-Набаҳани, Исломий хилофат даъватчиси", номли рисоласида Ҳишом Улайвон (2009) қуйидагиларни ёзади:

وبعد نجاح الانقلاب العسكري في سوريا بقيادة حسني الزعيم (1897-1949) يوم 30 آذار/مارس 1949، بُحثت مسألة إسقاط النظام الأردني بانقلاب عسكري مماثل، بين عبد الله التل وعبد الله الريماوي وتقي الدين النبهاني. وتوجّه الريماوي والنبهاني إلى دمشق برسالة من التل إلى الزعيم، وذلك قبل أن يفرّ التل لاجئاً سياسياً إلى مصر في العاشر من تشرين الأول/أكتوبر

«Хусни аз-Заъайм (1897-1949) бошчилигида Сурияда ҳарбий тўнтариш амалга оширилганидан сўнг, 1949 йил 30-мартда Абдуллоҳ ат-Толл, Абдуллоҳ ар-Римавий ва Тақиуддин ан-Набаҳани Иордания тузумини (ҳукуматини) худди шундай ҳарбий тўнтариш орқали йўқ қилиш масаласи муҳокама қилишди. Ва Ар-Римовий ва Набаҳоний Толл 1949 йил октябр ойида Мисрга қочиб кетишидан аввал Толл ва Заъайм ўртасида хабар ташувчи болишди».

Улайвон яна қуйидагиларни ёзади:

لا يمكن رفض احتمال أن يكون النبهاني قد نشط سراً في إحدى المجموعات القومية الصغيرة

«Набаҳонийнинг кичик миллатчилик гуруҳларидан бирида яширинча етиштирилгани ҳақидаги ҳақиқатни рад қилиб бўлмайди…»

«Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий ват-Тадлилус-Сиёсий» китобида Иордания вақф вазири Доктор Абдулазиз Хайятдан қуйидаги иқтибос келтирилади (У ҳам Азҳар битирувчиси):

وقد أكد نزعة الشيخ (تقي الدين النبهاني) القومية، رفيق دربه، وزير الأوقاف الأردني السابق، الدكتور عبد العزيز الخياط حيث قال عنه: . وبعدها بقليل، أشار الخياط إلى قيام النبهاني بكتابة رسالة بعنوان: . ثم قال بخصوص فكرته لتشكيل جماعة إسلامية واحدة: اهـ

«Иордания вақф вазири Абдулазиз Хайят Набаҳоний ҳақида қуйидагиларни айтади: »Унинг нутқи жуда ғалати эди. Чунки у Исломдан кўра кўпроқ Арабпарастликка чақирар эди. Сўзида давом эта туриб Абдулазиз Хайят Набаҳонийнинг «Рисолатул Араб» китоби ҳақида шундай дейди «Менинг қизиқишим биридан (Набаҳонийдан) миллийлик ва Иҳванул муслимийндан исломийликни олган ҳолда иккала ғояни бирлаштириш эди».


– Яхши, бугунги кунда мунофиқларни қандай таниймиз?

Шайх Абдулазиз Ат-Торифий:
– (Мунофиқлар) исломга ҳужум қилинган вақтда сукут қилишади, ислом аҳли хато қилса, зоҳир бўлишади.


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Фойдали илмдан бир томчи dan repost
• Муҳаддис Усаймий:
«Ражаб ойида раҳмат нозил бўлади ва ризқ зиёда бўлади, деб этиқод қилишлик – жоҳилят аҳлининг этиқодидир».

• Муҳаддис Торифий:
«Аммо Ражаб ойига нисбат бериш, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор бир амал ва дуо ва муайян зикр унинг фазилати ҳақида собит эмас».


http://t.me/sunna_salaf


💯 Аҳли суннага қарши ашъарий ва мўътазилийлар бирлашиши мумкин…

🤔 Саид Фуда айтади: «Ғарб файласуфлари айтган ҳар бир нарсага, узоқ муддат аввал ашъарий ва мўътазилий уламолари бошчилигида муҳокама қилиниб, ҳужжат билан жавоб берилган. Агар Аллоҳ таоло мўътазилаларни мазҳабини тиклаганида эди, улар бугун бизнинг ёрдамчи-иттифоқчиларимиз бўлишар эди.

Имом Субкий айтадики: «Бу икки тоифа (яъни ашъарий ва мўътазилий), улар исломда пойга (ўйнашга) урунаётган пойгачи отлар кабидир».


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Азҳару Шариф шайхи Аҳмад Тоййиб: 😭«Насронийларни байрамлари билан табриклашни таъқиқлаш – исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган экстремистик мафкурадир». 🤦‍♂️
__
🎯 Умар розияллоҳу анҳу айтади:

وقال عمر رضي الله عنه: ”اجتنبوا أعداء الله في أعيادهم“.

وروى البيهقي، ١٨٦٤١ بإسناد جيد.

«Аллоҳнинг душманларидан ва уларнинг байрамларида узоқ бўлинглар».

📚 Байҳақий, 18641.❤️

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.