Alimoff dan repost
Гапир дўстим!
Дўстим гапир, қандай муаммолар қийнайди халқни? Агар хақиқатни юзини тўсишса гапир, адолатни бўғзидан олишса гапир дўстим. Қўрқма, гапир. Индамай турма! Майли кимлигингни ҳечким билмасин, майли гаплардан фойда йўқ дейишсин сен эса гапир. Очиқ айт ўз фикрингни, норозилигингни. Қўрқув ичра каламуш каби яшаб, лекин ичингда норозиликни миянгда ўйлаб юрмасдан гапир. Қўрқув эркинликнинг энг катта душмани, энг муҳими шахсий фикрдан қўрқиш - бу таваккал қилмаслик, янгиликка қизиқмаслик, ўзини, атрофини, юртини ривожлантирмаслик демакдир. Бугун сен билан мен қўрқсак, гапирмасак эртага фарзандларимиз ўз шахсий фикрини пичирлаб гапиришаётганини кўриб уларнинг кўзига қандай қараймиз ? Биламан баъзан ўйланиб ётасан, сен норози бўлган ўнлаб муаммоларни ўйлайсан, аммо гапирмайсан. Гапирганим билан нима фойда дейсан. Агар талабинг қонунга зид бўлмаса нега уни гапиришга қўрқишинг керак? Гапиришдан фойда йўқ дейсан... Сен гапирмасанг, мен гапирмасам у гапирмаса, биз ҳамма нарсага розимиз деганими бу? Барибир хечнарса ўзгармайди дейсан... Сен гапир. Халқ гапирсин. Улар ҳам кейин гапиришга мажбур бўлишади. Гапир дўстим жим турма гапир! Агар биз халқ бўлиб гапиришни ўрганиб олсак, кейин талаб қилишни ҳам ўрганамиз. Гапир дўстим жим турма!
Каналга уланиш👉@nurbekalimov