#тараддуд
2020 йил 21 сентябр куни Ангрен шаҳар тарихи музейи ташкил топганига 60 йил тўлади. Ушбу санани муносиб нишонлаш мақсадида тайёргарлик ишлари қизғин тус олган. Юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш учун махсус ишчи гурух тузилди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Джумабоев кўмагида музейнинг кириш қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан ҳадя этилган тўшамалар музей қиёфасини янада очиб, ўзгача кўрк бағишламоқда. Шаҳар ҳокими ўринбосари С.Анарбоев ҳам музейга ташриф буюриб, тайёргарлик ишларини кўздан кечирди ҳамда музей экспонатларини тартибга келтириш, меҳмонларни кутиб олиш ва бошқа ташкилий масалалар бўйича ўз маслаҳатларини бериб ўтди.
@angrenmadaniyat