#этимология
Школа — это досуг
«Мактаб» маъносини англатувчи рус тилидага школа ва инглиз тилидаги school сўзларининг асл маъносини биласизми?
Қадимги Юнонистонда дастлаб бу сўз «дам олиш», «вақтни эркин ўтказиш» маъноларини англатган. Кейинроқ, Афлотун даврида бу сўз очиқ ҳавода, бўш вақтда эркин олинадиган таълимни назарда тутган. Плутарх даврига келиб эса ўқув машғулотлари, файласуфларнинг суҳбатлари ана шундай номлана бошлаган.
Сўзнинг асл маъносини хотирлаб, ҳозирги мактабларимизда «тарбиявий соат» номини олган дарсларни дафтар текшириш билан ўтказмай, очиқ ҳавода ўтказиладиган ҳақиқий фалсафий суҳбатлар учун ажратиш керак.
Педагог
Педагог сўзи Қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ва бу сўз ўқитувчи ёки мураббий маъносини англатмаган. Болаларни мактабга етаклаб олиб борадиган ва уйга олиб келадиган қулларни педагог, яъни «болани етакловчи» дейишган. Одатда бу ишга қўлидан бошқа иш келмайдиган қуллар ёлланган.
Ҳозирги кунда педагог деганда муайян кўникма ва билимларни эгаллаган, болаларга таълим ва тарбия берувчи мутахассис назарда тутилади. Лекин, афсуски, сўзнинг асл маъносидаги «педагог»лар ҳам йўқ эмас.
Манба: @xatoliklar
@angrenmadaniyat