#Бўка
«Фазилат» уй-кутубхонасининг очилиш маросими ўтказилди
Ёш шоира Фазилатхон Ёқубованинг номи бугун мамлакатимиз аҳолисига яхши таниш. Унинг содда, самимий байтлари, бийрон овозда, жўшиб шеър ўқишлари минглаб ёшларимизга йўлчи юлдуз бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил июн ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомида Бўка туманида бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди.
«Бўстон» МФЙ да ўтган ана ўша учрашувда Фазилат Президентга ўзи ёзган шеърни ўқиб берган, қисқа фурсатда бу манзума халқимиз орасида кенг оммалашган эди. Ўшанда Ўзбекистон Президенти ёш шоиранинг келажагига катта ишонч билдириб, у яшаётган хонадонда «Фазилат» уй-кутубхонасини барпо этиш ҳақида топшириқ берганди.
Бугун Бўка тумани, Катта Ровот қишлоғида мазкур муассаса иш бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг масъул ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, таниқли шоир ва ёзувчилар, минглаб ёшлар, туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Маросимда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Одилжон Тожиев қатнашди ва нутқ сўзлади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.