#қутлов
Бугун Ангрен шаҳрининг ташкил топганига 73 йил тўлди!
АНГРЕН – ЖАННАТИМ ЎЗИНГ!
Эл десанг эл оқиб келар тўрт ёндан,
Наманган, Қўқон-у келар Сурхондан,
Уммон, саҳро ошиб, ошиб довондан
Оламга кўзмунчоқ, зийнатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Қурама-ю Чотқол – офтобнинг уйи,
Сендан бошланади офтобнинг куйи,
Ўлан-у лапарсиз ўтмайди тўйи,
Кўкси тўла олов, санъатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Тоғлар қўпорилиб, тушди ипак йўл,
Корхоналар бунёд, қаранг ўнг-у сўл,
Меҳнатдан толмаган, азиз қадоққўл,
Элга ибрат, қора меҳнатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Боғ тўла антиқа мевангдан сенинг,
Тоғ тўла сурувинг, тевангдан сенинг,
Жоним, ойнам деган шевангдан сенинг,
Қадимдан бонг урган ҳикматим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Жон койитмай роҳат йўқдир, қариндош,
Ақчадан тортиб то етгунча Эртош,
Бир-бирига бари эмиш эмикдош,
Бир тан-у жон бўлган миллатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Шаҳноза Рўзиматова,
Ангрен шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактаби директори.
@oltin_voha
Бугун Ангрен шаҳрининг ташкил топганига 73 йил тўлди!
АНГРЕН – ЖАННАТИМ ЎЗИНГ!
Эл десанг эл оқиб келар тўрт ёндан,
Наманган, Қўқон-у келар Сурхондан,
Уммон, саҳро ошиб, ошиб довондан
Оламга кўзмунчоқ, зийнатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Қурама-ю Чотқол – офтобнинг уйи,
Сендан бошланади офтобнинг куйи,
Ўлан-у лапарсиз ўтмайди тўйи,
Кўкси тўла олов, санъатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Тоғлар қўпорилиб, тушди ипак йўл,
Корхоналар бунёд, қаранг ўнг-у сўл,
Меҳнатдан толмаган, азиз қадоққўл,
Элга ибрат, қора меҳнатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Боғ тўла антиқа мевангдан сенинг,
Тоғ тўла сурувинг, тевангдан сенинг,
Жоним, ойнам деган шевангдан сенинг,
Қадимдан бонг урган ҳикматим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Жон койитмай роҳат йўқдир, қариндош,
Ақчадан тортиб то етгунча Эртош,
Бир-бирига бари эмиш эмикдош,
Бир тан-у жон бўлган миллатим ўзинг,
Ангрен, ердаги жаннатим ўзинг.
Шаҳноза Рўзиматова,
Ангрен шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактаби директори.
@oltin_voha