#каналимизҳақида
Ангрен шаҳрида ўндан ортиқ телеграм каналлари бор. Улар орасида @angrenmadaniyat хат-саводи, ҳозиржавоблиги ва ўта маданиятлилиги билан ажралиб туради. У ўқувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида "воқеа"лар ясаб, йўқ жойдан жанжал чиқармайди, аксинча, долзарб мавзуларни ҳам оғир-босиқлик билан кўтариб чиқаяпти.
Ушбу канал саҳифалари ҳар куни шаҳар маданияти янгиликлари, соҳа ходимларининг қайноқ фаолиятига доир ранг-баранг материаллар билан янгилаб борилмоқда. @angrenmadaniyat орқали шаҳар, вилоят, республика хабарлари билан ҳам кенг танишиб бориш мумкин. Хуллас, шу каналнинг ўзиёқ сизни Робинзон Курузонинг аянчли қисматидан бемалол қутқара олади.
Канал орқали шаҳар маданият бўлими қошида иш олиб бораётган бадиий ҳаваскорлик ва халқ жамоалари, яккахон хонандалар ижодини кузатиб борса, улар санъатига баҳо берса, у ёки бу мавзуда ўтказилаётган сўровномаларда қатнашса бўлади.
Тезкор ахборот узатишда телеграм каналларига етадигани йўқ. туну кун ишлайди улар, "юраги"ям тез уради. Бирпасда бир дунё иш қилаяпти улар. Иши завқли, аммо роса оғир.
Шу жиҳатдан олиб қараганда, @angrenmadaniyat канали ўтган бир йил давомида чакана йўлни босиб ўтмади. Шу "бир йиллик"ни "ювса" арзйди.
"Бир йиллик" билан табриклаймиз, ишларингизга омад, ҳамкасблар!
https://t.me/ohangaron_ijodkorlari