Олтин воҳа dan repost
#муносабат
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан "Гулбоғ" маҳалласида газлаштириш масаласи билан боғлиқ мурожаат ўрганилди.
Қосимова Василахон, "Гулбоғ" маҳалласи раиси шундай дейди: - Ҳақиқатан ҳам маҳалламиз хонадонларини газлаштириш масаласига ўтган йили фуқароларимизнинг ташаббуси билан ечими топилиб, бугунги кунга келиб газ қувурлари тортилмоқда. Тўғрисини айтиш керак. газлаштириш жараёнига бирор бир ташкилот ёки биз маҳалла томонидан мажбурланмаган. Фақат маҳалламиздаги 6 та кўчабоши ва фуқароларнинг ихтиёри асосида хусусий фирма билан келишилган нархга рози бўлишган.
Маҳалла раиси сифатида шуни маълум қиламанки, бугунги кунда ҳашар йўли билан "Гулбоғ", "Қўшчинор", "Боғбон" кўчаларига газ қувурларини тортиш ишлари якунига етди.
"Чароғон", "Бўстон", "Анҳор" кўчаларида эса жами 3 километрлик қувур тортиш ишлари бажарилиши керак. Шу кунларда жараён якунланса, газ узатилишида муаммо бўлмайди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, ҳозирги кунда ҳафтанинг ҳар душанба куни "Гулбоғ" маҳалласи учун кўмир ёқилғиси олиш куни этиб белгиланган. Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 20 та хонадон кўмир ёқилғиси билан таъминланди. Маҳаллада 550 та хонадон бўлса, айрим хонадонларда 2 тадан ортиқ хўжалик мавжудлиги ҳисобга олиниб, жами 748 та хўжалик кўмир ёқилғиси билан таъминланиши режалаштирилган.
@oltin_voha