Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги 18-сонли Фармони ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратилган.
Бугун шаҳар ҳокимлигида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ва ушбу муҳим ҳужжатда белгиланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган семинар бўлди.
Унда шаҳар ҳокими Алишер Райимов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли муассаса ва бўлимлар бошлиқлари ҳамда" маҳалла бешлиги" қатнашди.
Семинарда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи З.Йўлдошов Президент Фармони ва бошқа бир қатор Қарорлари ҳамда видеоселектор йиғилишларда берилган устувор вазифалар, татбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I
Telegram I
Facebook I
Youtub