ANGRENMADANIYAT dan repost
"Мустақиллик" маҳалласида ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни турли бадиий ҳаваскорлик тўгаракларига жалб этиш мақсадида "Ёз - ўтмоқда соз!" деб номланган маданий - маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни ташкил этишда 9 - сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби хореография синфи ўқитувчиси Назира Камилова алоҳида ташаббус кўрсатди. Маҳаллада истиқомат қилувчи, айни пайтда ёзги таътилда бўлган болалар устозлари кўмагида бадиий дастур тайёрлашиб, ота - оналари, тенгдошлари олдида намойиш этишди. Тадбирни ташкил этишда Ангрен шаҳар маданият бўлими, "Мустақиллик" МФЙ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар кенгаши яқиндан ёрдам беришди. Тадбир сўнгида истеъдодли болалар фаҳрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунигдек, тадбирда иштирок этган барча ёшлар маданият марказларида фаолият юритаётган бадиий ҳаваскорлик тўгаракларига таклиф этилди.👇👇👇