KOMMUNAL dan repost
МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистонлик делегация аъзолари, шунингдек, Испания транспорт ва шаҳарсозлик вазирлиги таркибидаги “SEPES”- ердан фойдаланиш давлат ташкилотида ҳам бўлди.
“SEPES” директори Лукресио Фернандес билан бўлган самимий мулоқот чоғида йиғилганлар ердан фойдаланиш ва уни назорат қилишнинг испанча тажрибаси ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Ушбу корхона билан ҳам ҳамкорлик истиқболлари ўзаро гаплашиб олинди.
Мулоқот сўнгида, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов "SEPES" давлат корхонасининг нуфузли меҳмонлар учун қайдлар китобида ўз имзосини қолдирди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Лукресио Фернандес
«План 20 000» дастури ташаббускорларидан бири бўлиб, дастур қийин аҳволга тушиб қолган одамларни ижара уйлари билан таъминлашни ўз ичига олади.