Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов коммунал соҳа ва аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қўшган хиссаси учун “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди.
Вилоят уй-коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 23 май куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев кўкрак нишонини ҳокимга топшириш чоғида Андижонда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берган.
Маълумот учун, ушбу кўкрак нишони билан мамлакат аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар ҳар йили 18 апрель соҳа ходимлари куни арафасида тақдирланади.