#Биласизми
❗️Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун
ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.
🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун
ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда
50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан
(қайта рўйхатдан) ўтказиш учун
давлат божи ундирилмайди.
🔹 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган
шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда
давлат хизматлари бепул кўрсатилади. 🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат
мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.
🔹 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга
протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари
берилади.
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар
санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.
🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк
60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод
қилинади.
🔹 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун
алоҳида шароитга эга хона ташкил
этилади.
🔹
Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда
кўчирилади. 🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг
50 бараваригача (18 млн 750 минг сўмгача) субсидия
ажратилади. 🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар
ер солиғидан озод қилинади.🔹
Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан
озод этилади. 🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг
3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига
тортилмайди.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot