Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 31-декабрга қадар узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг охирги муддати 2024-йил 31-декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:
➖базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар;
➖ПФ–213-сон (31.08.2022-й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
➖ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.
Бунда:
Қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга оширишлари лозим.