Bosh prokuratura dan repost
Аёллар ва ёшлар тадбиркорликка жалб қилинмоқда
Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов аҳоли муаммоларини ўрганиш, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ишсизларни бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бўстон” туманида аёллар ва ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 8 нафар хотин-қизларга тикув машиналари олиш учун АТ “Agrobank“ Бўстон филиали томонидан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратилди.
Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берди.
Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.
👉 @uzbprokuratura