Bosh prokuratura dan repost
Президент қарори ижроси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5088-сон қарорига кўра, Республиканинг барча шаҳар-туманларида “Ёшлар саноат зоналари" ташкил этилиши белгиланган.
Хусусан, 30 ёшгача бўлган йигит-қизларни бандлигини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш бўйича аниқ ва тизимли вазифалар белгиланиб, фермер хўжаликларининг унумдор ерларидан 10 фоизини ёшлар ихтиёрига ажратиш орқали бандлигини таъминлаш ғояси илгари сурилган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов ташаббуси билан "Бўстон" туманидаги Дўстлик маҳалласида 2,3 гектар ер майдонига “Ёшлар саноат зонаси” ташкил этилиб, ҳозирги кунда ушбу ер майдонидан 10 нафар тадбиркорларга жами 1,6 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, улар томонидан ҳозирда объектларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят прокурори қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатда якунлаш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятида жами 16 та “Ёшлар саноат зонаси” ташкил қилинган.
👉 @uzbprokuratura