Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси (расмий канал)

@andijondavlatxizmat Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг расмий канали
Мурожаат учун:
телеграмда @andijondxa
@andijondxa_bot
74-225-20-03
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram
Indeksga qo‘shilgan
28.10.2019 20:28
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
698
ta obunachilar
~808
1 ta e’lon qamrovi
~1.6k
kunlik qamrov
~3
ta e’lon 1 kunda
115.8%
ERR %
10.05
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
137 ta kanal eslovlari
7 ta e’lonlar eslovlari
167 ta repostlar
Adu.uz | Rasmiy kanali
12 Aug, 15:57
Андижон Бугун
SHUNCHAKI ☑️
29 Jun, 19:58
Пахтаобод бозор
29 Jun, 14:06
Андижон Аҳли
22 Jun, 12:35
@andijondavlatxizmat iqtibos olgan kanallari
UzA | Tezkor xabarlar
Koronavirus info Andijon
Sevara Zakirova
12 Aug, 13:16
UzA | Rasmiy kanal
UzA | Расмий канал
12 Aug, 04:20
Tez news | Andijon
11 Aug, 17:02
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
11 Aug, 07:55
Huquqiy axborot
UzA | Расмий канал
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Jul, 17:36
Adu.uz | Rasmiy kanali
Andstat Axborot Xizmati
Adu.uz | Rasmiy kanali
Andstat Axborot Xizmati
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Тўлов-контрактга 10% чегирма стипендиясиз миқдорга нисбатан ҳисобланади

Аввалроқ пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши маълум қилинган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий вакилининг ЎзАга (@uzauz) хабар қилишича, ушбу 10 фоизлик чегирма стипендиясиз шаклдаги тўлов-контракт миқдорига нисбатан ҳисобланади.
https://t.me/andijondavlatxizmat
To‘liq o‘qish
#Тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Содиков Улугбек Игамбердиевич Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У. Содиков шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси У. Содиковни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
To‘liq o‘qish
#Удобство

Ранее, для получения этих услуг требовалось предоставление свыше 15 документов и данных в 6 госорганов.

В целом, это занимало не менее 10 дней.

Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
To‘liq o‘qish
#Қулайлик

Авваллари ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилар эди.

Умуман олганда камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/15-turdagi-uzhzhatlarni-tplash-va-10-kunlikkutishdantugmani-1-bosishbilan-hizmatdan-fojdalanish-sari

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
To‘liq o‘qish
Ўтказилган «Сирли мижоз»тадбирлари натижасида 172 та огоҳлантириш, 24 та ҳайфсан ва 15 та жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган. «Сирли мижоз»тадбирлари натижасида 13 нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/togridan-togri-rahbariyatga-murojaat-qiling

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
To‘liq o‘qish
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

ФҲДЁ ҳужжатларини рақамлаштириш ишларини тезроқ якунига етказиш учун Давлат хизматлари агентлиги архивариусларни ишга таклиф этади!

❗️Иш муддати: 4 ой, яъни шартнома 20 августдан – 20 декабрга қадар тузилади.

💻🖨 Сиздан фақатгина компьютер ва оргтехникадан мукаммал ва тез фойдалана олиш талаб этилади.

Рақамлаштириш ишларини қулай ва тез амалга ошириш учун ДХА зарур техникаларни тақдим этади.

🧑🏻‍💻👩🏻‍💻 Архивариус бўлиш учун олий маълумотга эга бўлиш шарт эмас, бироқ ёшингиз 18 – 30 ёш атрофида бўлиши лозим.

Тегишли ҳужжатингизни ДХА ҳудудий бошқармалар кадрлар бўлимига электрон почта орқали топшириш лозим.

❌ P.S. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз, телеграмдаги қайта алоқа бот орқали объективкалар қабул қилинмайди.

✅ Қабул фақатгина юқоридаги ҳаволада кўрсатилган ҳудудий бошқармалар электрон манзиллари орқали амалга оширилади.

Рақамлаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг! Биз Сизни кутамиз!

Мурожаат учун: @andijondxa

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
To‘liq o‘qish
🦠 «Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак.

☑️ Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

#ниқобтақинг
#масофасақланг
To‘liq o‘qish
⚡️17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

@koronavirusinfoandijon
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Sevara Zakirova'dan repost
#Бу_муҳим

Бугунги кунгача қанча ФҲДЁ ҳужжати рақамлаштирилди?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
To‘liq o‘qish
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

ФҲДЁ ҳужжатларини рақамлаштириш ишларини тезроқ якунига етказиш учун Давлат хизматлари агентлиги архивариусларни ишга таклиф этади!

❗️Иш муддати: 4 ой, яъни шартнома 20 августдан – 20 декабрга қадар тузилади.

💻🖨 Сиздан фақатгина компьютер ва оргтехникадан мукаммал ва тез фойдалана олиш талаб этилади.

Рақамлаштириш ишларини қулай ва тез амалга ошириш учун ДХА зарур техникаларни тақдим этади.

🧑🏻‍💻👩🏻‍💻 Архивариус бўлиш учун олий маълумотга эга бўлиш шарт эмас, бироқ ёшингиз 18 – 30 ёш атрофида бўлиши лозим.

Тегишли ҳужжатингизни ДХА ҳудудий бошқармалар кадрлар бўлимига электрон почта орқали топшириш лозим.

❌ P.S. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз, телеграмдаги қайта алоқа бот орқали объективкалар қабул қилинмайди.

✅ Қабул фақатгина юқоридаги ҳаволада кўрсатилган ҳудудий бошқармалар электрон манзиллари орқали амалга оширилади.

Рақамлаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг! Биз Сизни кутамиз!

Мурожаат учун: @andijondxa

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
To‘liq o‘qish
Андижонда никоҳ ва ажримлар камайди

➡️ https://bit.ly/3fM5Ako

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Tez news | Andijon'dan repost
Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Батафсил — https://bit.ly/3gOTTL9
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Олис масофага қатнаб ишлаш осон эмас. Ижара пули ажратилишини сўраймиз” сарлавҳали материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Июнь-июль ойларида Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 2 июлдаги буйруғига асосан Андижон шаҳар ҳамда Асака тумани Давлат хизматлари марказлари ходимлари фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Хизмат текшируви давомида айрим ходимларнинг фаолиятида бир қатор камчиликлар аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан бошқарма бошлиғининг 2020 йил 22 июндаги буйруғига асосан Андижон шаҳар ДХМ директори К.Х билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, ўтказилган хизмат текширувларига асосан бошқарма бошлиғининг 2020 йил 14 июлдаги буйруғига кўра, Андижон шаҳар ДХМ ҳодимлари И.Н ва Х.А.лар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Андижон шаҳар ДХМ масъул ҳодимлари У.З, Р.Б, С.Т, П.Алар ҳамда Асака тумани ДХМ директори М.Б ва масъул ҳодимлар Д.М, Т.Т., Ҳ.Р, Б.М.ларга ойлик иш ҳақининг 30% миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилиши белгиланди. Шу билан бирга, Андижон шаҳар ДХМ масъул ҳодимлари У.З, Р.Б, С.Т ҳамда Асака тумани ДХМ масъул ходими Д.М.ларни ротация қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳудудий бошқарма бошлиғи ротация қилинишидан олдин ходимлар билан суҳбатлашиб, уларнинг розилиги олинган.
Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан 11 август куни тузилган махсус комиссия томонидан масала яна бир бор тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида ҳар бир ходим билан суҳбатлашилди. Суҳбат давомида ходимлар янги иш жойига ўтганлигидан норозилигини билдирмади.
https://t.me/andijondavlatxizmat
To‘liq o‘qish
Ёшлар парламенти комиссиясига Адлия вазирлиги ходими раис қилиб сайланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти биринчи йиғилишида Ёшлар парламенти Китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва қонунчилик масалалари комиссияси Раиси лавозимига кўпчиликнинг овози билан Маматқулов Шохрух Кудратжон ўғли сайланди.

Ш.Маматқулов 1992 йилда Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, 2015-2019 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини талабаси, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши раиси.

Ш.Маматқулов ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Ш.Маматқуловни ушбу ишонч билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.
__________________

Сотрудник Министерства юстиции избран председателем комиссии Молодежного парламента.

На первом заседании Молодежного парламента при Законодательной палате Олий Мажлиса Маматкулов Шохрух Кудратжон угли избран председателем Комиссии по вопросам продвижения чтения и законодательства Молодежного парламента.

Ш. Маматкулов родился в 1992 году в Джалалкудукском районе Андижанской области. В 2014—2015 годах он служил в Вооруженных Силах Республики Узбекистан. В 2015—2019 годах учился в Университете мировой экономики и дипломатии. В 2018—2020 годах был председателем Мирзо-Улугбекского районного совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат».

Ш. Маматкулов в настоящее время работает в Управлении анализа и мониторинга эффективности системы государственного управления Министерства юстиции Республики Узбекистан.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Ш. Маматкулова с этим доверием, желает ему успехов в дальнейшей деятельности.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
To‘liq o‘qish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим тоифа шахслар учун енгилликлар белгиланди

❌ Фармонга кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилмаслигига оид қоида вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

🚫 Вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда пенсия ёшига етган шахсларга нисбатан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/andijondavlatxizmat
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Жиноятларни фош этиш фаолияти такомиллашади, бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6041-сон, 10.08.2020 й.) қабул қилинди. ✅ Фармонга мувофиқ, жиноятларни фош этиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланади: ➖ гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно); ➖ жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш; ➖ шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин адвокат билан холи учрашувни таъминлаши шартлигини белгилаш;…
To‘liq o‘qish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

“2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (468-сон, 07.08.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

✅ Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📌 Шунингдек қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇https://t.me/andijondavlatxizmat
To‘liq o‘qish
#Тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Абдижалиев Махмуд Караматдинович Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Абдижалиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси М. Абдижалиевни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
T.me/andijondavlatxizmat
To‘liq o‘qish
🔴 #Live

Айни дамда ДХА директори Улуғбек Мухаммадиевнинг жамоа билан илк мулоқоти видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтмоқда.

Кун тартиби бўйича батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dha-direktori-ulubekmuhammadievzhamoa-bilan-ilk-mulootinivideokonferentsaloashaklida-tkazdi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
To‘liq o‘qish
ISO 37001:2016: Коррупцияга қарши бошқарув тизими

Давлатлар қонунлар орқали коррупцияга қарши курашда катта ютуқларга эришган, аммо муаммони ҳал қилиш учун фақат қонунларнинг ўзи етарли эмаслиги намоён бўлмоқда.

Шу сабабли ташкилотлар фаолиятида коррупцияга қарши курашнинг амалий ифодаси бўлган стандартларни жорий этиш зарурияти туғилган. Шу мақсадда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у коррупция билан боғлиқ хатарларни бартараф этишга қаратилган механизм эканлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу стандарт ташкилотларга порахўрларга қарши тадбирларни ташкил этиш, амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришга ёрдам беради.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
To‘liq o‘qish
🔴 #Тренинг

Инқироз шароитида матбуот хизматлари қандай ишлаши керак?

Иштирокчилар давлат ташкилотларининг имижини яратиш ёки ҳимоя қилиш билан боғлиқ турли вазиятларда қўлланиладиган воситалар ва алоқа воситалари билан танишди.

Тренинг давомида давлат органлари матбуот хизматларининг тузилиши ва вазифалари ҳамда уларнинг бошқа ички ва ташқи ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлари бўйича ҳам муҳокама қилинди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/inqiroz-sharoitida-matbuot-xizmatlari-qanday-ishlashi-kerak

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
To‘liq o‘qish