удалён dan repost
Каттақурғон шаҳар драма театри тарихи Узоқ тарихий ўтмишга эга Каттақўрғон шаҳри нафақат Самарқанд вилоятининг балки республикамизнинг йирик аҳоли пунктларидан биридир. Каттақўрғон шаҳри расмий равишда 1868 йилда ташкил топган бўлиб ушбу шаҳарда жойлашган Каттақўрғон шаҳар театри 1921 йилнинг 15 январида расман ташкил этилиб, шу куни Зиё Саиднинг “Қонли кун” спектакили билан ўз ишини бошлаган.
Театрга 1926-1958 йилларда “Ҳақиқат” номи берилади. 1961 йилларда мусиқали драма театри номи берилади. 1962-1972 йилларда Каттақўрғон шаҳар драма театри ва 1973-йилдан 2015 йилгача Каттақўрғон шаҳар Абдулхамид Мажидий театри номи билан фаолият юритади ва 2016 йилдан бошлаб Каттақўрғон шаҳар драма театри номи билан бугунги кунда фаолият юритиб келмоқда.
Театр 500-ўринга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришилгандан сўнг театр миллийлигини йуқотмаган ҳолда қайта таъмирланади ва замонавий куринишга келтирилди.
Суратда Каттақўрғон шаҳар драма театри директори С.Милиева театр ходимлари билан бирга 1975 йил.
Каттақўрғон шаҳар драма театри республикамизда узоқ йиллик тарихга эга теартрлардан бири хисобланади ва ушбу теартнинг архив хужжатлари Каттақўрғон шаҳар давлат архивида № 539 фондда сақланиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган