#Бу_муҳим
2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.
Қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:
✅ руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
✅ наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
✅ судланганлик;
✅ манзил-маълумот ахбороти;
✅ фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
✅ турар жойнинг майдони;
✅ солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
✅ солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
✅ пенсия ва нафақа миқдори;
✅ пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
✅ никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
✅ шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
✅ шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
✅ тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
✅ меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
✅ иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
✅ кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни ушбу Фармонга 1-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.
#DXA_Andijon #DXA_zags #DXA_sayyorxizmat #hujjat
Каналга уланиш учун:
https://t.me/andijondavlatxizmat