25 йилда 1 225 марта қадрсизланган валюта
Бугун миллий валютамиз — сўмнинг туғилган куни. 1994 йил 1 июль куни сўм Ўзбекистон ҳудудида ягона тўлов воситаси сифатида муомалага киритилган.
Ўша йили 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик банкнотлар ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар чиқарилган. Айни пайтда ўша банкнотлар ва тангалардан ҳеч бири ҳақиқий эмас. Бугундан бошлаб 50 ва 100 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотди.
Бугун, шунингдек, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини ҳам эълон қилди. Эртадан бошлаб 1 АҚШ доллари 8574,74 сўмга тенг бўлади (бу миллий валютамиз тарихидаги энг юқори кўрсаткич).
Ўз навбатида, эсга олиш жоизки, сўм муомалага киритилган 1994 йилнинг 1 июль санасида 1 АҚШ доллари 7 сўм қилиб белгиланган эди. Ўтган 25 йил давомида миллий валютамиз долларга нисбатан 1 225 марта қадрсизланди.