⚡️
Депутатлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқароларни профилактик ҳисобга қўйишга қарши чиқдиОлий Мажлис Қонунчилик палатаси Ялпи Мажлисида бир қанча партия аъзолари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳага эътирозлар билдирди.
Ўзгаришга кўра, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси 1-қисм 4-хатбошиси сифатида янги норма кирган.
Унда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга қўйиш амалиёти киритилмоқда.
Бир неча партияларнинг фракцияларига кўра, фуқарога бу ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни ўзи катта таъсир чораси бўлиб, янги норма бир томондан фуқарони эркинлигига чеклов ва профилактика инспекторига қўшимча юклама экани билан эътироз билдирди.
Шунингдек кўплаб депутатлар ушбу нормани оғир дея баҳолаб, шу хатбошини олиб ташлаш таклифини берди.
Батафсил 👉 @ANDIJON