ANDIJON KADASTR dan repost
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар ўзингизга тегишли бўлган ер участкаларингиз ҳамда кўчмас мулкларингиз давлат рўйхатидан ўтказилганми? Агар ўтказилмаган бўлса шошилинглар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2020 йилдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг асосий вазифаларидан бири кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этиш ҳисобланади.
Шу сабабли, Мамалакатимиз қонунчилигига кўра кўчмас мулкларга бўлган мулкий муносабатлар давлат рўйҳатидан ўтказилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган бўлсада, аксарият ҳолларда, айрим юртдошларимиз бу тартибга бепарволик билан ёндашаётганлиги маълум бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68 прим 1-моддасида “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик” - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 3 баравардан 5 бараваргача жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармалари томонидан бугунги кунда ер участкалари ва кўчмас мулклар қайта хатловдан ўтказилмоқда.
Ҳурматли мулкдорлар!
Ҳукуматимиз томонидан Сизларга тегишли бўлган турар ва нотурар-жой тоифасидаги бинолар қуриш учун ёки деҳқон, асаларичилик, балиқчилик, шоличилик, кўчатчилик, иссиқхона, боғдорчилик, сабзавотчилик ва х.з. йўналишларда фаолият кўрсатиш учун ажратиб берилган ер участкаларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер ажратиш ҳақидаги ваколатли идораларнинг расмий ҳужжатларини илова этган ҳолда Давлат хизматлари Агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига электрон тарзда мурожаат қилиб мулк ҳуқуқларингизни давлат рўйхатидан ўтказиб олишларингизни ва бу билан қонун билан қўриқланадиган мулкий ҳуқуқларингизни паймол бўлишини олдини олган бўласиз.
Ҳурматли ер эгалари ва фойдаланувчилари қисқа муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқингизни давлат рўйхатидан ўтказиб олишингизни акс ҳолда Сизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68 прим 1-моддасида талаби асосида фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 3 баравардан 5 бараваргача жарима қўллашга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.
Маълумот учун бугунги кунда Базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўм 2021 йил 1 феврал кунидан 245 300 сўм этиб белгиланди.
Кадастр агентлиги Андижон вилояти
бошқармаси матбуот хизмати