Bomraha 39 Uyda qoling dan repost
Ўтган якшанба куни эхсонга бордим.Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва нихоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим.Эхсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса хам маъруза қиладилар.
Маъруза мавзуси: Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди.
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса хам бермас экан.
-ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай
-узр отажон бу кунда бера олмайман, хали мен хисобимни билмайман балким меники хам етмай қолар.
Шу зайл одам ахли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса хам, барча ўзини олиб қочадиган холат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт,хамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва вахимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб:
-майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим-дер экан.Шу алфоз ота хисоби тўғриланиб ўтиб кетгач.
АЛЛОХ айтаркан:
-ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга рахм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни хам жаннатга ўтказворинглар-дея фаришталарга хитоб қиларкан.
Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, хаёлимга кичкинагина қизалоғимни мехри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоғимни мехри мени мехримданда баланд экан, хатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойтида уни хам бошқа одамларни хам кўзи жиққа ёш эди.
Илохим қизалоғларимиз, омон бўлишсин. Энди тушиндим қиз бола отага мехрибон бўлади деган жумлани.
Кизалоги борлар, бугунги кунни бошлашдан олдин кизчангизни пешонасидан упиб куйинг....