👍
Рамазон кечаларида Қуръонни ўрганишнинг фазилати👤Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг саховатлиси эдилар. Энг саховатли бўлган пайтлари эса Жаброил алайҳиссалом билан учрашган Рамазон ойида бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом ҳар кеча у зот билан учрашиб, Қуръонни мутоала қилар эдилар. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда эркин учиб кетувчи шамолдан ҳам саховатлироқ эдилар."
🪶
(
Бухорий ва Муслим ривояти
)
Рамазон ойининг кечаларида
Қуръонни ўрганиш, уни тадаббур қилиш (маъносини чуқур ўйлаб кўриш) ва
тафсирини ўқиш катта аҳамиятга эга. Шу боис, талаби илмларга тавсия шуки, бу муборак ойда асосий эътиборни Қуръонга ва унга боғлиқ илмларга қаратсинлар. Бошқа китобларни ўқишни эса Рамазондан сўнгга қолдириш яхшироқ бўлади.
👍
Бу ҳадис ва насиҳатдан билинадики, Қуръон билан машғул бўлиш нафақат савоб, балки Рамазон ойининг руҳини чуқур ҳис қилишга сабаб бўлади!
🔵
«Аллоҳнинг Ҳаққи»