Узр сўрашга мижознинг олдига боргандик. Кичик, лекин сезиларли зиёни бўлган хато ўтганди жамоа томондан. Ёнимда битта ходимни олдим. Ҳафа бўлган ака билан кўришдик. Ҳаммаси яхши ўтди. Кўнгли кўтарилди. Ўзим қилган ҳулосам: Ходимлар бир дона мижоз нечпулга тушишини билмас экан.
Ходимлар ҳаммасини яхши тушунади, деб ўйлаш хатодир. Мижоз учун қилинадиган харажатларни айтиб туринг. Шунда қилинган хатоларини, ҳеч бўлмаса, атайин ёки билмасдан содир этилганини англайсиз. Баъзи ёшлар ўйлайди: а дўкон 1,5 млрд савдо қилди, ҳўжайинга кайпде. Ижара, насияга олинган товар, маошлар, савдоси бўлмаган товар қиймати, маркетинг, келажакда кенгайиш учун фонд ва йил давомида икки ой савдо бўлмаслигини англаб етишига ё онги паст ёки тушунгиси келмайди. Агар ўша ойига 1,5 млрд савдо кармонда қолганда, ҳўжайин ҳар йили биттадан Феррари оларди – ёшларнинг айримларига шундай тушунтириш керак экан.
Мижознинг нархи карра баробар ошиб бораверади. Ягона яхши йўл бу қайта харидларга урғу бериш ва мижозларни ушлаб қолишдан иборат.