Алишер Абдухамидов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Fikrlar
Mulohazalar
Tarix
Siyosat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Хурсанд бўлишнинг энг тез усули - бошқаларни хурсанд қилиш.

Пулга барака киритишни синалган усули - эҳсон қилиш.

Ўрганишнинг осон усули - камроқ биладиганларга ўргатиш.

Ишхонада ойликни кўпайтиришни ягона усули - кўпроқ пул келтиришни бошлаш.

Беришни ўргансангиз, олиш ҳақида ўйлашга ҳожат қолмайди.

фойдали_молия

https://t.me/alisher_abduhamidov


Астронавт ва қизилтанлилар.

1969-йил Нил Армстронг ва Бузз Алдрин ойга учишидан олдин Американинг ғарбидаги чексиз чўлларнинг бирида тайёргарлик кўришади. Ўша жойларда қизилтанлилар жамияти ҳали ҳам яшаётган бўлган.

Қизилтанлилар жамияти уларни ўз уйида меҳмон қилади.

Бир куни ўқув машғулотлари давомида астронавтлар қария бир қизилтанли билан учрашади. Қария улардан бу ерда нима қилаётганларини сўрайди. Астронавтлар яқин орада Ойга йўл олишадиган тадқиқот сафарига тайёргарлик кўраётганларини айтишади. Қария буни эшитиб, бироз жим бўлиб қолади, кейин эса астронавтлардан бир яхшилик қилишларини сўрайди.

Астронавтлар: “Нима қилишимизни хоҳлайсиз?” — деб сўрайдилар.

Қария: “Қабиламиздаги одамлар Ойда муқаддас руҳларнинг яшашига ишонишади. Улар учун муҳим бир хабар қолдиришингизни истардим.”

Астронавтлар: “Хабар нима?” — деб сўрайдилар.

Қария ўз тилида нимадир деб гапиради, сўнгра астронавтларга уни ёдлаб олишлари учун такрорлашларини сўрайди.

Астронавтлар: “Бу нима дегани?” — деб сўрайдилар.

Қария: “Бунинг маъносини сизга айтиб беролмайман. Фақат бизнинг қабиламиз ва Ой руҳлари билан боғланиши мумкин бўлган сир бу,” — дейди.

Базага қайтиб келишгач, астронавтлар узоқ изланишлардан сўнг маҳаллий тилни биладиган бир кишини топишади ва ундан хабарни таржима қилиб беришини сўрашади. Ёдлаб олган сўзларини айтиб беришгач, таржимон қаҳқаҳ отиб кулишни бошлайди. Ниҳоят, сокинлашгач, таржимон астрономларга диққат билан ёдлаб олган сўзлари маъносини айтади: “Бу одамларнинг сизга айтган ҳеч нарсасига ишонманг. Улар ерларингизни ўғирлаш учун келишган.”

bektoshkhatamov

https://t.me/alisher_abduhamidov


Савдо пасайишига узум ёки асахий сабабчими?

Тадбиркорлар орасида тез -тез келажакда тўлиқ савдо онлайга ўтиб кетадиган деган хавотирларни эшитиб қоляпман. Баъзилар ҳатто рақобат ортиб савдо камайгани интернет дўконлари ривожланганлиги сабаб деб айтишмоқда.

Аслида вазият қанақа? Сўнгги рақамларга кўра Ўзбэкистонда савдонинг 3.5 фоизига электрон савдога тўғри келади. Бу рақамни ичига овқатлар етказиб бериш, такси хизматлари ҳам кирган. Шундан келиб чиқсак, савдодаги маълум бир пасайишларга ҳали онлайн қаттиқ таъсир қиладиган даражадан анча узоқмиз.

Иккинчи томонда, Ғарбда 2010-йилларда аксар бизнесда ҳозирги биздагидэк хавотир бор эди. Улар ҳаммаси онлайнга ўтади, катта савдо марказлари ёпилади, савдо моноканал (ягона савдо канали) орқали ривожланади дейишарди. Бу қараш хато бўлиб чиқди. Бугун ҳатто онлайн гигантлар ҳам омниканал (бир нечта савдо каналлари орқали) тарзда савдони ривожлантирмоқда. Яъни келажак савдоси учун ҳам онлайн , ҳам мижоз билан алоқа қиладиган дўконлар бўлиши муҳим. Шу учун амазон ҳам, алибаба ҳам супермаркетлар ва бошқа савдо тармоқларига миллиардлаб инвестиция киритмоқда.

Шу учун ҳам яқин келажакда тенденция бизни ҳам офлайн ҳам онлайн савдо қилишга мажбур қилади. Лекин, ҳали-бери онлайн савдо офлайнни тўлиқ ўйиндан чиқаролмайди.

Онлайнни қўшимча савдо канали деб қараб, савдони ҳар томонлама ривожлантиришга ҳаракат қилиш тўғри йўл деб биламан.

аллаэвузб

https://t.me/alisher_abduhamidov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҲАҚИҚИЙ САБР МУСИБАТНИНГ АВВАЛИДА ҚИЛИНГАНИДИР

https://t.me/alisher_abduhamidov


Рашк ишонмаслик эмас. Балки қалб мулкини ҳимоя этмоқликдир...

Хикматлар..

https://t.me/alisher_abduhamidov

997 0 23 1 12

Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоби бир куни:
— Ё Расулуллоҳ! Еймиз, еймиз, қанча есак ҳам ҳеч тўйганимизни билмаяпмиз, дея шикоят қилдилар.
— Сизлар алоҳида-алоҳида овқатлансангиз керак? – деб сўрадилар у зот.
— Ҳа, шундай.
— Дастурхон атрофига ҳаммангиз йиғилиб, биргаликда овқатланинг. Таомни бошлашдан аввал «Бисмиллоҳ»ни айтишни унутманг. Шунда ҳар бир таомингиз тўйимли бўлади, дея марҳамат қилдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

(Абу Довуд. одоб, 163)

https://t.me/alisher_abduhamidov


Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Tўрт хил динор бор:

мискинга берган диноринг, қул озод қилишга берган диноринг, Аллоҳнинг йўлида берган диноринг, аҳли-аёлингга берган диноринг. Уларнинг энг афзали аҳли аёлингга сарфлаганингдир», дедилар.

https://t.me/alisher_abduhamidov

961 0 31 1 15

Мабодо қутининг ичига олмос солиб қўйсангиз – у зеб-зийнат соладиган қутича (зийнатдон) га айланади. Мабодо қути ичига чиқинди ташлаб қўйсангиз – у ахлатдонга айланади. Бу худди биз миямизга нимани жойлаб олаётганимизга ўхшайди.

Бернард Шоу

https://t.me/alisher_abduhamidov


"Манфаатсиз ҳаёт билан ўлимни бир, деб бил!"

Имом Мотрудий

https://t.me/alisher_abduhamidov


Пул ва гўзалликда сиздан кўпроқ берилган одамни кўрсангиз, кейин ўзингиздан камроқ берилганларга қаранг.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

https://t.me/alisher_abduhamidov


Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, мулойимлик бирор нарсага аралашса, ўша нарсани зийнатлайди. Аммо уни ажратиб олинса, у айбли бўлади”, дедилар.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳ ушбу динга Ўзининг тоати учун сафарбар қиладиган кишиларни экин қилиб экишда давом этур", дедилар.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Ота уйингни ташлаб, турмушга чиққан пайтингда худди етимдек бўлиб қоласан. Шунинг учун умр йўлдошингни танлашда ҳушёр бўлгин. Диёнатли, хулқли умр йўлдош насиб қилишини Роббингдан ёлвориб сўрагин, чунки сенга зулм қилишдан, сенга қаттиққўллик қилишдан уни фақат дини ва олийжаноблиги тўхтата олади!

"Қулоғим сенда қизим” китобидан.

https://t.me/alisher_abduhamidov


"Эй иймон келтирганлар! На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин"

(Мунофиқун сураси, 9-оят).

https://t.me/alisher_abduhamidov


"Эй мўминлар! Кўп гумондан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин!"

(Ҳужурот сураси, 12-оят).

https://t.me/alisher_abduhamidov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Агар бозорга борсангиз...

https://t.me/alisher_abduhamidov


Қалбингизда илоҳий муҳаббатни ўрнатиш йўли.

Вақти вақти билан ўзингиз ҳоли қолишингиз. Ана шунда нафсингиз, унинг ҳақиқатлари, унинг бошланиши ва ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасида Аллоҳнинг тавфиқ ва ёрдамига муҳтожлик ҳажми ҳақида тафаккур қилишингиз.
Шараф ва камол эгаси ҳамда карам ва икром эгаси бўлган холиқнинг қудрати чегараси ва Унинг сон саноқсиз турли ҳил неъматлари ҳажми ҳақида ўйлашингиз.
Қалб ҳамда тил билан зикр ва тасбеҳни шунингдек Қуръон тиловатини кўпайтиришингиз.
Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, ҳулқлари ҳамда у кишининг ҳаёт йўллари ҳақида кўп фикр юритишингиз.
Барча ибодатларни айниқса намозларни кўп бажаришингиз, шунингдек қўрқув ва хозирликда қоим туришни кўпайтиришингиз.
Агар мусулмон одам ушбу йўлда ҳаракатланса унинг қалбида кучли илоҳий муҳаббат пишиб етилади.

Имом шаҳид ал-Бутий.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Абу Қилобадан ривоят қилинади:

«Абу Абдуллоҳ Абу Масъудга ёки Абу Масъуд Абу Абдуллоҳга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан заъама – тахмин асосида даъво қилиш ҳақида нима эшитгансан?» деди.
«У зот: «У (заъама) кишининг қандоқ ҳам ёмон улови», деганлар», деди».

Шарҳ: Арабларда «заъама» деган сўз бор. Бу сўзни кўпроқ гап ўйини қилиш учун, айтган гапининг масъулиятидан қочишга йўл ахтариш учун айтилади. Мисол учун, биров «фалончининг даъво қилишича», деб гапиради. Агар гапи тўғри чиқиб қолса, муродига етади. Аммо гапи нотўғри чиқса, «Мен «таъкидлашича ёки айтишича), деганим йўқ, «даъво қилишича», деганман», дея ўзини оқлашга ўтади. Шунга ўхшаш гапларни айтиш ёмон иш ҳисобланар экан.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида нархлар ошиб кетганда: «Бизга нархларни белгилаб беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот шундай дедилар: «Нархни белгиловчи ҳам, тутиб турувчи ҳам, кенг қилувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. Мен эса менга бирортангизнинг на қонда, на молда зулм даъвоси бўлмаган ҳолда Роббимга рўбарў бўлишни хоҳлайман».

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Ёлвориш лаззати дунёвий неъмат эмас, балки у жаннат завқларидандир. Аллоҳ у завқни маҳбублари учун яратган. Ҳар кас уни ололмас.

Абу Ҳомид ал-Ғаззолий

https://t.me/alisher_abduhamidov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.