АЛИЖОН ҚОРИ ТЕРМИЗИЙ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Alijon qori Termiziyning Rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz!
Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz!
Facebook · fb.com/alijon.abrayev.9
Instagram · instagram.com/alijon_qori1
Tik tok · tiktok.com/alijon_qori

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Рамазон_туҳфаси

РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ

Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.

Биринчи шарт – зиммага лозим бўлиш шартлари.
Бу шартлар тўрттадир:
1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кундан бошлаб рўза тутади.
2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.
3. Балоғат. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.
4. Рўзанинг фарзлигини билиш.

Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар:
Бу шартлар иккитадир:
1) Соғлом бўлиш. Бемор кишига рўза тутиш вожиб эмас.
2) Муқим бўлиш. Мусофирга рўза тутиш фарз эмас. У сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.

Учинчи шарт – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари.
Бу шартлар учтадир:
1) Ният. Ниятсиз рўза дуруст бўлмайди.
2) Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. Нифос ва ҳайзли бўлатуриб тутилган рўза дуруст бўлмайди.

Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шаръий кундузнинг ярмидан аввал ният қилиш билан тўғри бўлади.
Маълумки, қилиниши лозим бўлган амални шариатда белгиланган вақтда қилиш «адо» дейилади. Қилиниши лозим бўлган амални белгиланган вақтидан кейин бажариш «қазо» дейилади.
Рамазон рўзасини вақтида тутиш фарз. Агар у вақтида адо қилинмаган бўлса, қазосини тутиш фарз.
Шунингдек, каффорат рўзалари ҳам вожибдир. Бировни хато, эҳтиётсизлик сабабли ўлдириб қўйган ёки аёлини зиҳор қилган одам бошқа каффоратларни бажара олмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиши вожиб бўлади.
Шаръий кундуз тонг отгандан (субҳи содиқдан) бошланиб, қуёш ботгунча давом этади. Шаръий бўлмаган кундуз эса «луғавий кундуз» деб аталади ва у қуёш чиққандан бошлаб ботгунча давом этади. Демак, рўза тутмоқчи бўлган киши тонг отгандан бошлаб кундузнинг ярмигача ният қилиб олса, рўзаси тўғри бўлади.

📚 «Мўминнинг қалқони», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Рамазоннинг РАҲМАТ кунларидамиз: 3-КУН, душанба
—3 март 2025
— 3 рамазон 1446.

Саҳарлик дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Ифторлик дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Рамазоннинг биринчи 10 кунлиги РАҲМАТ кунларидир. Унда рўзадор Аллоҳни кўп зикр қилса, Унга дуо қилса, Аллоҳнинг раҳматига эришади, ажр-мукофотларининг кўпайтириб берилишига сабаб бўлади. Аллоҳим тутаётган рўза ва қилаётган дуоларимизни қабул этсин!


@Alijon_qori_termiziy


#ramazon_shukuhi

Bugungi taroveh namozining shukuhi (3-kun)

📸Foto-lavhalar

@Alijon_qori_termiziy






Fitrat.uz dan repost
РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

Муборак Рамазонй ойида кўп-кўп савобли амалларни қилиб қолиш – мўминга хос фазилат. Чунки бу ойда қилинган бир эзгу ишга 70 баробардан 700 баробаргача, ҳатто ундан ҳам кўпроқ савоблар ваъда қилинган.

Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғоясига мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

* * *
«Тўйтепа» жоме масжиди имоми ҳам Нурафшон шаҳарида яшовчи эҳтиётманд, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб, ўксик қалбларига қувонч улашди.
* * *
Қибрай тумани «Дарвеш бобо» жоме масжиди имом-хатиби ҳамда саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги ана шундай 58 та хонадонга кирилиб, жами 47.550.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ушбу тумандаги «Байтқўрғон» жоме масжиди имом ноиби Алижон домла Абраев бошчилигида ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мурувват кўрсатилди
* * *
Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме масжиди имом-хатиби Эрашбой домла Ҳамидов ҳам ҳомийлар кўмагида «Муқимий», «Металлург» ва «Андижон» маҳалларида яшовчи ҳақдор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
* * *
Юқори Чирчиқ тумани «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби Мирзоҳид домла ҳам ҳомийларни жалб қилган ҳолда 4 та ҳақдор хонадонга жами 1.300.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
* * *
Бутун вилоят бўйлаб барча масжидларда амалга оширилаётган шундай хайрли ишларни кўриб, Аллоҳ таолонинг: «Кечасию кундузи молларини нафақа қиладиганларнинг ажрлари Раббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар» (Бақара сураси, 274) деган ояти каримасини эслаймиз.

Аллоҳ таоло эҳсонларни даргоҳида қабул қилсин, савобларини кўпайтириб берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.