Файзбоғ (ТемурМалик) dan repost
Транспорт вазирлиги жамоат транспортидан фойдаланганда қўлқопда бўлиш тартибини жорий қилишга ваколати борми?
Транспорт вазирлигига кўра, бугундан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобда, шунингдек, тиббий қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилмоқда. Бу жамоатчилик вакилларининг норозилигига сабаб бўляпти.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, фақат Махсус комиссияга зарур ҳолларда қўшимча, кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилган. Транспорт вазирлигига мустақил тарзда мажбурий чора-тадбирлар белгилаш ваколати берилмаган.
Қўлқопларни бепул тарқатиш жамоат транспорти корхоналарига юклатилди. Бироқ бу тартиб нима учун фақат Тошкент шаҳри доирасида жорий қилингани очиқланмаган.
Бу тартиб хусусида саволлар жуда кўп. Улардан бири, жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг санитария қоидалари ва белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадидаги назорат тадбирларини нима учун Санитария эпидемиологик хизмати томонидан эмас, Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи томонидан ўтказилади?
Маълумот учун: ЖССТга кўра, қўлқоп коронавирус тарқалишига қарши самарасиз ва, аксинча, вирус тарқалишига хизмат қилади. Жамоат транспорти ва бошқа жамоат жойларида қўлқоп ўрнига ташриф буюрувчиларнинг қўлларини дезинфекция қилиш маъқулроқ.
👉 @fayzboguz