davletovuz dan repost
Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг кўплаб туманларида яшовчи аҳоли электр энергияси ўчирилганидан шикоят қилди. Қарздорлик учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан, бир неча соат давомида тармоққа уланмаган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» маълумотларига кўра, бугунги кунда аҳолининг етказиб берилган электр энергияси олдидаги қарздорлиги 2,33 трлн сўмни ташкил этади. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва НҚАТ) босқичма-босқич ишга туширилиши натижасида қарздор истеъмолчиларни оммавий ўчиришни бошлаган.
Бунинг натижасида 16 сентябрь куни республика бўйича 58 217 нафар қарздор истеъмолчи электр энергияси тармоғидан ўчирилган. Ушбу ўчирилган истеъмолчилар умумий қарзодлиги 8,9 млрд сўмни ташкил этади.
Қарздорликни тўлаган истеъмолчига, ўз вақтида электр энергиясининг улаб берилмаслигининг асосий сабаби, бир вақтнинг ўзида оммавий ўчириш ва қайта улаш бўйича сўровларга ишлов бериш бўйича тизимга юкланиш ҳаддан зиёд ортиб кетган. Шу боисдан тизим қайта уланишни 4−5 соатга кечикиб амалга оширган.