Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Қорақалпоғистон ва вилоятларда камида битта туман ҳудуди органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида белгиланган вазифалар юзасидан маълумот берди.
〰️〰️〰️
❗️Қарорга мувофиқ озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсати ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Хусусан:
🔹шаклланган деҳқончилик кўникмалари, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотидан келиб чиқиб, республиканинг барча туманларининг ҳудудлари муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;
🔹экинларни жойлаштирилишда ҳосилдорлиги, экспортбоплиги ва яхлит майдонларда етиштирилишига қаратилади;
🔹кооперация ва кластер тизими асосида маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш, сақлаш ва ички ҳамда ташқи бозорларга сотиш тизими йўлга қуйилади;
🔹мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида битта туман ҳудудини органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудуд ихтисослигидан келиб чиқиб, туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит ҳолда 300 гектаргача ер майдонларида плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва етти йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизимини йўлга қўйилади;
🔹кооперация шартларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга экин майдонлари ижарага берилади, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин майдонларини иккиламчи ижарага берилади; бунда,
🔹яқин ерлардан танланишига, контурлар яхлитлиги сақланишига, тажрибали агрономлар жалб қилинишига, қишлоқ хўжалиги техника ва механизмлари, сув ҳамда иш қуроллари билан таъминлашга; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш амалга оширилади.
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official