🇶🇦
Ўзбекистон ва Қатар расмийлари Доҳада муҳим учрашувлар ўтказишмоқда. Меҳнат вазирлиги квоталар сонини кескин оширишга тайёрБу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси мутасаддиларидан иборат делегация аъзоларининг Қатар давлати Меҳнат вазири ўринбосари
Shayna Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy билан ўтказган учрашувида сўз борди.
Мулоқот ҳар томонлама конструктив кечди.
Najva хоним мамлакатида
ишчи кучига талаб юқори эканлигини алоҳида қайд этди. Қатарга малакали
ишчи кучини жалб қилиш юзасидан Ўзбекистон билан катта лойиҳаларни амалга ошириш
имконияти борлиги таъкидланди."Ҳозирда Қатарда 560 нафар ўзбекистонлик турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб боряпти. Бу томонлар ўртасидлаги мавжуд салоҳиятни намоён этмайди. Буни бир неча каррага кўтариш учун имкониятлар бор. Айни омилларга эътибор қилиб, биз Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликга, Қатар Меҳнат вазирлиги сифатида ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширишга тайёрмиз,
- деди Қатар Меҳнат вазири ўринбосари
Shayha Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy.
Учрашувда муҳим ҳужжатга қўл қўйилди. Миграция агентлиги ва Қатарнинг энг йирик давлат рекрутинг компанияси
“Jusour” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ўз ичига
тиббиёт, туризм, меҳмонхона бизнеси, IT, муҳандислик ва бошқа соҳалар мутахассисларини Қатар бозорига йўналтириш имконини беради.
“Jusour” компанияси
иш берувчиларнинг жуда катта тармоғи билан ҳамкорлик қилади ва бу иш ўринларини тезкор топиш ва жойлаштиришга хизмат қилади.
Қатарда ишламоқчи бўлган номзодларни
Ўзбекистонда тил ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳа
амалга оширилади. Учрашувда, Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасидаги салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилди.
🌐
@uzmigration