Yurist_Abduvaliyev⚖️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Мурожаат учун:
@YuristAbduvaliyev
@AB_Admin_uz
Жиноят ҳуқуқи, Фуқаролик ҳуқуқи, Оила ҳуқуқи, Меҳнат ҳуқуқи, Маъмурий ҳуқуқ бўйича саволларингизга жавоб берамиз

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 386-сон қарорига кўра,

қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади:

✔️ сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

✔️ гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт  ёрдамида етказиб берилган бўлса;

✔️ тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

✔️ ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

✔️ оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

✔️ хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

✔️ ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr


🔰 АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИНИ ТЕКШИРТИРСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️Савол:
Эрим ишлаётган жойидан 5 млн сўмдан ортиқ ойлик олади лекин, бошқа жойдан қандайдир хужжат қилиб алиментни кам тўлайди. Мен уни ҳақиқий ишлаш жойидан алиментни кам миқдорда тўлаётганлигини қандай текширтирсам бўлади ?

⚡️Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонунига кўра,

➖ давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкинлиги белгиланган.

✅ Шунга кўра, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишингиз керак!

❗️Агар алимент тўловчи ёки у ишлаётган ташкилот вакили ижрочининг талабига кўра нотўғри маълумот берса ёки маълумот бермаса, уларнинг бу ҳаракати жавобгарликка сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 ПОРНОГРАФИК ВИДЕОЛАРНИ ТАРҚАТГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига асосан,

➖ порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, — порнографик маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 750 000 сўм)дан тўрт юз баравари (150 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар шундай қилмиши учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа у кейинги сафар жиноий жавобгар бўлади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 Оиласи кам таъминланган оилалар рўйхатида турган хотин-қизлар "Аёллар дафтари"ни қайси тоифаларига киритилиши мумкин ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 145-сон қарорига асосан,

➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилалардаги хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг фақат «ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар», «тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар» ва «уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар» тоифаларига киритилиши мумкин.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


Partiyalar ro’yxati bo’yicha saylangan deputatlar.docx
32.5Kb
🔰 Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Рўйхатда вазирлардан ҳеч ким йўқ. Яъни бирорта ҳам вазир депутат бўлишни истамаган.

Қизиқ томони, партия раисларининг барчаси партия рўйхати асосида депутатликка сайланган. Яъни уларнинг ҳеч бири сайлов округидан тўғридан тўғри номзод сифатида кўрсатилиб, сайланмаган.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида 5 поғонага пасайди

Глобал қонун устуворлиги индексининг 2024 йилги ҳисоботида Ўзбекистон 142 давлат орасида 83-ўринни эгаллади.

Рейтинг ҳукумат ваколатларини чеклаш, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, инсон ҳуқуқлари, ҳимоя ва хавфсизлик, қонун назорати, фуқаролик судлови, жиноий судлов даражаси каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон рейтингда 2016 йилдан бери биринчи марта пастламоқда ва 2023 йилга нисбатан 5 поғона пастга тушган.

☝️Ўзбекистоннинг қонун устуворлиги индексида пасайиши учун ҳисса қўшаётган барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, суд ва ҳокимликларга алоҳида "рахмат"! Шунча йиллик ҳаракатларни бир тийин қилиш ҳар кимга ҳам эмас, албатта.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 БОЛАНИ МАКТАБГА ЮБОРМАГАН ОТА-ОНАГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ;
Фарзандини мактабга юбормаган ота-оналарга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

➖ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000)нинг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


7170688.pdf
1.5Mb
Энди уйни таъмирлаш учун 120 млн. сўмгача кредит олиш мумкин

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга кўра, муҳтожларга "маҳалла еттилиги" тавсияси билан 120 млн. сўмгача, 20 йил муддатгача ипотека кредитлари ажратилади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Моддий ёрдам нафақаси кимларга берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

✅ Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмайдиган оилаларга берилади.

❗️6 ойлик муддат тугаганидан кейин яна моддий ёрдам олишни давом эттирмоқчи бўлган оила янги муддат учун қайта ариза бериши керак бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 ФУҚАРО ВА ДАВЛАТ ОРГАНИ ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЗИДДИЯТЛАР ФУҚАРОНИНГ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

✅ Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

❗️Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

➖ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

➖ Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

❗️Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 20-модда


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚОНУНЧИЛИКДА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

➖ Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЙНИНГ ҚАЙСИ САНАСИГАЧА ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Бола пули олувчиларга бу пул ойнинг нечанчи санасигача тушиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган схемага кўра,

➖болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари АТ «Халқ банки» нинг бўлимлари томонидан тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар олувчиларга етказиб берилиши кераклиги кўрсатилган.

✅ Демак, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга бу пуллар ойнинг 5 ва 27 саналари оралиғида тушиши керак.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,

➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг эллик баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатлари юқоридаги модданинг талабларини бузганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланиши мумкин


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР МИҚДОРЛАРИ

➖ Жадвалда 1 октябргача ва 1 октябрдан бошлаб оширилган ҳолатига ҳуқуқбузар ҳайдовчилар томонидан тўланиши керак бўлган жарималар миқдори келтирилган

✏️ Маълумот учун: мазкур жарималар миқдори оширилиши Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори кўтарилгани билан боғлиқ


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?

⚡️Савол;

Қонуний никоҳни бекор қилиш учун судга ариза берилганда тўланадиган давлат божи қанча ва давлат божини эр-хотиннинг қайси бири тўлаши керак ?

⚡️Жавоб;
"Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сон қонунга кўра,

➖ никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм);

❗️Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 ЯНГИ ҚОНУН

❗️ЭНДИЛИКДА ТАДБИРКОРЛАРДАН ОРТИҚЧА ХУЖЖАТ ТАЛАБ ҚИЛГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ


📄 21.10.2024 йил кунги ЎРҚ-979-сон Қонун Президент томонидан имзоланди ва мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилди

➖ Қонунга кўра кодексга, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек қонунчиликда назарда тутилмаган ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик, худди шунингдек мазкур ягона рўйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда

📣 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ !

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра,

➖солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

✅ шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

✅ оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

✅ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✅ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ !

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра,

➖солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


🔰 КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

✅ шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

✅ оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

✅ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✅ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.