Advokat IMKON-NUKUS


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


🏢IMKON-NUKUS
✅Telegram kanalımız: @advokat_tairov
🗣Tanıslarıńızdı mirat etiń
Gruppamız @tairov_advokat_chat
Tel: +998913071980
Murájaatlarıńızdi 👉 @tairov_advokat_bot usi botqa jiberiń

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Президент таклифи билан Ўзбекистонда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

@ADVOKAT_TAIROV  👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot  👈Мүрәжат Ушын




Qarindoshlar bemalol birga ishlashi mumkin boʻlgan tashkilotlar roʻyxati tasdiqlandi

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-155-сон, 14.10.2024 й.);

🔹Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати янада такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-156-сон, 14.10.2024 й);

🔹Стартап лойиҳалар экотизими янада ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.);

🔹Рақамлаштириш соҳасидаги экспортчи корхоналар қўллаб-қувватланади➖ Манба: (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.);

🔹Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади ➖ Манба: (ПФ-159-сон, 16.10.2024 й);

🔹Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.);

🔹“Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-362-сон, 16.10.2024 й.);

🔹Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови ➖ Манба: (Ф-53-сон, 17.10.2024 й.);

🔹Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади ➖ Манба: (ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.);

🔹Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади ➖ Манба: (ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.);

🔹Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизим такомиллаштирилади ҳамда уларнинг сифати оширилади ➖ Манба: (ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлиги янада оширилади➖ Манба: (ЎРҚ-968-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилаётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилишининг олди олинади ➖ Манба: (ЎРҚ-967-сон, 27.09.2024 й.);

🔹Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-151-сон, 30.09.2024);

🔹Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир Конвенциясини ратификация қилди ➖ Манба: (ЎРҚ-969-сон, 02.10.2024 й);

🔹Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари янада такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-149-сон, 26.09.2024 й.);

🔹Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади ➖ Манба: (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади ➖ Манба: (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.);

🔹“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-970-сон, 03.10.2024 й.);

🔹Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди ➖ Манба: (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.);

🔹Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсати такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-347-сон, 04.10.2024 й.);

🔹Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-345-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Реимбурсация дастури асосида берилган дориларнинг қиймати бюджетдан қоплаб берилади ➖ Манба: (619-сон, 02.10.2024 й.);

🔹Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади ➖ Манба: (629-сон, 04.10.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳозирги кунда Ўзбекистонда:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@ADVOKAT_TAIROV  👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot  👈Мүрәжат Ушын


332-1-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

ушбу Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


1-октябрдан ошган жарималар нархи

👉 @ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


2024 йил 1 октябрдан БХМ миқдори ошиши муносабати жарималар ҳам ошмоқда. 

• Хавфсизлик камарини тақмаслик: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Биринчи тиббий ёрдам тўплами, жилет, ўт ўчириш мосламаси, огоҳлантириш учбурчаги ва техник кўрик йўқлиги учун жарима: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Автомобилни ҳужжатсиз бошқариш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Автомобилни суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Қизил чироқдан ўтиш: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Рухсат этилмаган жойда тўхташ: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Автомобиль бошқарув пайти қўл телефонида суҳбатлашиш ва фойдаланиш: 1 млн 125 минг сўм  (ҳозир 1 млн 20 минг сўм);

• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20 км/соат): 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм (ҳозир 3 млн 60 минг сўм);

• Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм (ҳозир 3 млн 400 минг сўм);

• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ҳозир 8 млн 500 минг сўм);

• Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 9 млн 375 минг сўм (ҳозир 8 млн 500 минг сўм).

• Бир йил ичида такроран Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 7 млн 500 минг сўм (ҳозир 6 млн 800 минг сўм).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Кўчада ичиш тақиқланади

Юбилей, тўй, маросимлар ўтказилинадиган жойлар ва бошқа алкоголь махсулотлари истемол этиш  рухсат этилган овқатланиш, савдо объектларидан ташқари иш жойларида, кўчаларда, стадионларда ва бошқа  жамоат жойларида, жамоат транспортларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар

🔹Ойлик, пенсия, нафақалар оширилади ➖ Манба: (ПФ-108-сон, 12.08.2024 й.);

🔹Факторинг хизматлари бозори ривожлантирилади ➖ Манба: (ПФ-109-сон, 12.08.2024 й);

🔹Юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд харид қилинади ➖ Манба: (ПҚ-289-сон, 12.08.2024 й.);

🔹Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотлари ҳисобга қўйилади ➖ Манба: (ЎРҚ-942-сон, 13.08.2024 й.);

🔹Ҳукумат Қарори билан Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди ➖ Манба: (468-сон, 01.08.2024 й.);

🔹Криптология соҳасида таълим ва илм-фан янада ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-293-сон, 15.08.2024 й);

🔹Ҳудудларда саноат салоҳияти янада оширилади ➖ Манба: (ПҚ-295-сон, 15.08.2024 й.);

🔹“Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди ➖ Манба: (ПФ-111-сон, 16.08.2024 й.);

🔹Шоли етиштирувчилар фаолияти қўллаб-қувватланади ➖ Манба: (ПҚ-290-сон, 15.08.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


2024 йилда Мустақиллик куни байрами муносабати билан 4 кун узлуксиз дам олиш

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилди

✅ Президент Фармонига асосан:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.


✅ 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

➖ бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилди;

➖ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Пенсия миқдорини белгилашда иш стажи муҳимми ёки иш хақими?

Иш ҳақини белгилашда иш стажи ҳам иш ҳақи ҳам муҳим ҳисобланади. 
Агар пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи ҳам кам бўлган тақдирда пенсия миқдорини юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча, иш ҳақи юқори бўлиб, иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдорининг кам чиқишига сабаб бўлади.

Шунингдек, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик фаолиятидан исталаган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳаққи инобатга олинади.

Ўзбекистон Республикаси қонуни, Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги 25-моддасига кўра, Пенся миқдори иш стажининг муддатиига бўғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:

— пенсиянинг таянч миқдоридан;
— иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;
— пенсияга қўшиладиган устама ҳақларидан.

Пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин  эмас.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


✅ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 648 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 648 000 сўм.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлиси 10 июл куни чақирилади

Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда ушбу қонунлар кўриб чиқилади:

– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;

– ««Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»;

– «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»;

– «Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»;

– «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;

– «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»;

– «Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»;

– «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;

– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;

– Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш ҳақида.

Сенататорлар томонидан ялпи мажлисда Тошкент шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш ва экологик вазиятни яхшилаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинади.

Шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш ҳолати юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш кўриб чиқилади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳимоя ордерини қандай олиш мумкин?

Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжат ҳисобланади.

Ҳимоя ордерини беришга қуйидагилар сабаб бўлади:

— тазйиқ ва зўравонликдан жарбланган хотин-қизларнинг мурожаати;
— жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар;
— тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан аниқланиши;
— давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

Ҳимоя ордерини олиш учун маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари: раис ёки ўринбосарлари, ички ишлар органлари ёки ИИВ тизимида ташкил этилган қисқа "1259" рақамли "Ишонч маркази"га мурожаат қилиш мумкин.

Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланса, 24 соат ичида расмийлаштирилади ва ўша вақтдан эътиборан кучга киради. Ҳимоя ордери 30 кунга берилади. Агар шу вақт ичида ҳолат ўзгармаса, ҳужжатнинг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра, кўпи билан 30 кунгача чўзилади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда

⚡️Президент Фармонига (ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан:

➖ жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи ЖИБ туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;

➖ ЖИБ туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади;

➖ тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.

☝️Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади:

✅ Санкциялар:

➖қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;

➖қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома;

➖паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;

➖мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;

➖почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;

➖тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;

➖телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;

➖мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;

✅ Мажбурлов чоралари:

➖айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;

➖шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома;

➖айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси;

➖ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;

➖ Прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимоснома.

Фармонга кўра тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.