👉САВОЛ: Яқинда дадам вафот этдилар. Бизга қандайдир моддий ёрдам пули бериладими?
Агар берилса қаерга ва қандай ҳужжатларни тақдим этишимиз керак?
✅ ЖАВОБ: “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига биноан вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга дафн этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нафақа бериш кафолатланади.
Корхона, муассаса, ташкилотнинг ходими ёки ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда дафн этиш учун нафақани тўлаш мазкур харажатларнинг ўрни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланган ҳолда корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан амалга оширилади.
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга корхона, муассаса ва ташкилот томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига 1-ИЛОВА “Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра Нафақа:
давлат пенсияси олувчи пенсионер;
давлат ижтимоий нафақаси олувчи фуқаро;
ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси;
бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этганда ёки ўлик бола туғилганда (перинатал ўлим);
иш билан банд бўлган ёки банд бўлмаган шахс, фуқароларнинг айрим тоифаларига тегишли бўлган шахс ёки бола;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этилган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган тақдирда тайинланади.
Ушбу Низомнинг 5-банди «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган тақдирда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахсга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт баравари миқдорида нафақа тўланади.
Ушбу Низомда назарда тутилган тартибда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахснинг қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган аризаси нафақа тўлаш учун асос ҳисобланади:
ФҲДЁ (ЗАГС) органи томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси.
Ўлик бола туғилганда ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этган тақдирда (перинатал ўлим) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси;
ариза берувчининг паспорти нусхаси.
Кўрсатиб ўтилган сумма нафақа юзасидан нафақа олувчи марҳумнинг вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.Демак, сиз юқорида белгиланган тартибда яшаб турган ҳудудингиздаги туман пенсия жамғармасига мурожаат қилиншингиз лозим.
Биздан узоклашманг!
👉@advokat24uz