YURISTKADR dan repost
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
▪️Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳуқуқий ваколатлари жуда катта, мисол сифатида, асосий ваколатлардан айримларини келтириб ўтаман:
➖Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниқлайди;
➖Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
➖Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради.
Ундан ҳам муҳимроғи, Конституциявий судининг асосий вазифасида.
▪️Бу суднинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устуворлигини таъминлаш мақсадида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ҳужжатларининг конституциявийлиги устидан суд назоратини амалга оширишдан иборатдир.
Ана шу ваколатлар ва вазифалардан келиб чиқиб, Конституциявий суд ўз судялари таркиби билан қарорлар ва хулосалар шаклидаги ҳужжатларни қабул қилади, бу ҳужжатлар шунчаки оддий ҳужжатлар эмас, бу ҳужжатлар мана шу мамлакатимиздаги барча-барча учун мажбурийдир.
Конституцивий судимизда 35 ёшдан кичик бўлмаган ва қоида тариқасида 70 ёшдан катта бўлмаган ҳамда 5 йил муддатга сайланадиган 7 нафар судяларимиз фаолият юритадилар.
Қолган маълумотларга тўхталмоқчи эмасман, умуман олганда, бу суд мамлакатнинг энг обрўли ва бутун Ўзбекистон умидвор бўлиб турган давлат органларидан бири эканлигини биламиз.
Бироқ, шахсан ўзим юрист сифатида бу суд органининг яқин даврда айтса бўладиган расмий ва амалий ишига унчалик кўзим тушмади (агар беэътиборлик қилаётган бўлсам, олдиндан узр сўрайман).
Менда шундай тасаввур уйғонмоқдаки, гўё бу суд органи ўзини-ўзи яшириб олгандек, имкон қадар кўзга кўринмасликка ҳаракат қилаётгандек.
Лекин ўйлашимча, ўтган яқин даврда ва ҳозирда Конституциямиз, қонунларимизни қўллашда юзага келаётган жуда кўплаб шарҳ ва изоҳталаб муаммоларга ечим беришда Конституциявий суднинг ҳам ўрни бўлиши керакмасми?
Конституциявий суд расмий сайтидан олинган маълумотларга қараганда, ушу суднинг фаолияти даврида 1995 йилдан буёғига 32 та қарор қабул қилинган холос.
Бу таҳлилларга кўра, 2014 йилдан 2020 йилга қадар бутун-бир 6 йиллик давр ичида, Конституциявий судимиз ўз конституциявий ваколатлари доирасида бор йўғи 3 та қарор қабул қилган бўлиб чиқяпти.
Фикрим шуки, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини қонун ва адолат тизимидаги энг асосий фигуралардан бири эканлигини кўпчилигимиз биламиз, лекин буни амалда ҳам кўрсак яхши бўларди.
Чунки 25 йиллик фаолият даврига бор-йўғи 32 та қарор тўғри келиши галатирокда.
P/S. Маълумотлар lex.uz ва ksu.uz сайтидаги материаллар таҳлилига кўра тузилди.
Каналга уланиш 👉@yuristkadr