🇸🇱Судларнинг одатий тартибда ишлай бошлаши санаси номаълум муддатга қолдирилди.
Олий суд Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон судларида Covid-19 инфекциясининг олдини олиш тўғрисида”ги №PC-13-20-сонли қарори билан судлар фаолияти 2020 йил 10 апрелга қадар судларда бевосита тарафларнинг иштирокида ишлар кўрилиши тўхтатиб турилган эди. Олий суд Раёсатининг 8 апрелдаги №PC-14-20-сонли қарори билан эски қарорнинг “2020 йил 10 апрелгача” сўзлари “махсус буйруққа чиққунга қадар” сўзлари билан алмаштирилди.
Бундан келиб чиқадики, судларимизнинг одатий тартибда ишлай бошлаши бугун 10 апрел эрталабдан амалга ошмайди. Мамлакатда эълон қилинган чекловлар шароитида шундай бўлиши табиий эди.
“Махсус буйруқ” қачон чиқишини билмасак-да, судларга мурожаатлар электрон тарзда ва почта орқали юборилиши давом этишини маълум қиламиз.
Биздан узоклашманг!
@advokat24uz